Menu
Your Cart

«Хоразмшоҳлар давлати тарихи»

«Хоразмшоҳлар давлати тарихи»
йўқ

«Хоразмшоҳлар давлати тарихи»

     Маълумки, IX – XI асрлар мамлакатимиз, жумладан, Хоразм тарихида ҳам олтин давр деб ‎юритилади. Негаки, бу даврда Хоразм ижтимоий, иқтисодий, маданий, маърифий жабҳаларда юксак ‎даражаларга эришди. Аввало, давлатчилик тараққий этди. Дастлаб маъмунийлар, кейин ‎ануштегинийлар давлати барқарорлашди. Айниқса, Ануштегиний-Хоразмшоҳлар давлати нафақат ‎шу ўлкада ҳукмронлик қилди, улар бир асрдан ошиқ вақт мобайнида бир томони Орол денгизидан ‎Ҳинд океанигача – иккинчи томони Сирдарё бўйларидан Қора денгиз соҳилларигача бўлган ‎ҳудудларда катта империя яратдилар. Аммо Ватанимизнинг бу даврлари тарихи ҳануз тўлиқ ‎ўрганилиб улгурилмаган.‎

     Таниқли турк олими Иброҳим Қафес ўғлининг мазкур асари тўлалигича IX –XI асрларга оид ‎Хоразм тарихига бағишланган. Ушбу асарнинг қимматли томони шундаки, у кўплаб ишончли ‎тарихий манбаларни чуқур талқидий ўрганиш ва муқояса қилиш асносида битилган. Илк бор ‎таржима қилиниб, туҳфа этилаётган бу китоб тарихимизнинг ҳали ўқилмаган саҳифаларини кенг ‎ёритиб берган ва у Сиз азиз китобхон учун қимматли манба бўлиб қолишига ишонамиз.‎  

 

Муаллиф: Иброҳим Қафес ўғли

Таржимон: Туркчадан Назарбек Рафим таржимаси‎

Номи: «Хоразмшоҳлар давлати тарихи»

Нашриёт: “Navro’z” нашриёти‎

Сана: 2016-йил

ISBN: 978-9943-381-62-9‎

Хажми: 316 бет‎

Ўлчами: 60х84 1/16‎

Муқоваси: Юмшоқ‎

 

МУНДАРИЖА

Тарихнинг холис сабоқлари (Камол Матёқубов) ‎

 

I. МАНБАЛАР

А.   Иншо (қўлёзма) асарлар мажмуалари

Б.   Воқеалар тарихи (хронодогия)‎

С.   Адабий манбалар

Д.   Саёҳатномалар ва хотиралар

Е.   Ёзувлар

 

II. СУЛТОН САНЖАРНИНГ ВАФОТИГАЧА ХОРАЗМШОҲЛАР (485 – 552 / 1092 – 1157)‎

А.   Эрон, Ироқ ва Ўрта Осиё аҳволига умумий қараш

Б.   Хоразмнинг аҳамияти ва унинг хоразмшоҳларгача бўлган даврдаги аҳволи

С.   Хоразмшоҳларнинг насл-насаби, сулоласи масаласи

Д.   Хоразмўоҳлар билан Буюк Салжуқий императорлигининг низолашуви. Хоразмшоҳ отсиз

Е.   Отсиз ва ўғузлар

 

III. ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. ЭР-АРСЛОН ВА СУЛТОН ‎АЛОУДДИН ТЕКИШ (552 – 589 / 1157 – 1193)‎

А.   Эл-Арслон ва Ғарб сиёсати

Б.   Эл-Арслоннинг Шарқ сиёсати

С.   Хоразмшоҳлар давлатидаги ака-укалар ғовғаси; Алоуддин Текиш Султоншоҳ кураши

Д.   Қорахитойлар ва қипчоқлар

Е.   Хуросоннинг эгалланиши ва Мозандароннинг бўйсундирилиши

Ё.   Ироқдаги вазият

Ж.  Алоуддин Текиш – Султоншоҳ курашининг охири‎

 

IV. ХОРАЗМШОҲЛАР САЛТАНАТИ (ҳижрий 589 – 614 / милодий 1193 – 1217)‎

А.   Ироқ Салжуқлар давлатининг қулаши, Эроннинг қўшиб олиниши, Халифа-Хоразмшоҳдар ‎курашининг бошланиши.‎

Б.   Султон Текишнинг ўлими. Муҳаммад Хоразмшоҳ

С.   Ғурийлар билан жанг. Хуросон жанглари.‎

Д.   Гурганж жанги ва хуросоннинг қайтариб олиниши.‎

Е.   Ғур ва Мозандароннинг Хоразмга қўшиб олиниши.‎

Ф.  Салтанат бошидан кечирган катта фалокат.‎

Г.   Мозандароннинг Хоразмга қўшиб олиниши.‎

Х.   Мовароуннаҳрнинг Хоразмга қўшиб олиниши.‎

И.   Қорахонийлар ва Қорахитойларнинг охири.‎

Ж.   Ғурийлар давлатининг тугатилиши.‎

К.   Кирмон, Сижистон ва Уммон денгизигача бўлган минтақаларнинг Хоразм салтанати таркибига ‎киритилиши.‎

Л.   Ироқ-и Ажамнинг фатҳ этилиши. Форс ва Озарбайжоннинг тобеъликка олиниши.‎

М.   Хоразьшоҳлар салтанатининг ички аҳволи.‎

Н.   Халифа ва Хоразмшоҳ ихтилофининг кескинлашган даври: Асадободдан орқага қайтиш.‎

 

V. ХОРАЗМШОҲЛАР САЛТАНАТИНИНГ ИНҚИРОЗИ. МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ (614 – 618 ‎‎/ 1217 – 1221)‎

А.   Хоразмшоҳнинг Кучлукка қарши кураши.‎

Б.   Хоразмшоҳлар ва Мўғул муносабатларининг бошланғич палласи.‎

С.   Хоразмшоҳ ва Чингизхон ораларига совуқчилик тушишининг сабаблари.‎

Д.   Мўғулларга қарши мудофаа тадбирлари.‎

Е.   Мўғуллар истилоси. Мовароуннаҳрнинг забт этилиши.‎

Ф.   Гурганжнинг вайрон қилиниши.‎

Ж.   Султон Муҳаммад хоразмшоҳнинг қочиши ва ўлими.‎

 

Хулоса ‎

Тарихий хотира – маънавият хазинаси (М. Маҳмудов, А. Файзулло, Ф. Йўлдошев)‎

 

 

 

 

 

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Хоразмшоҳлар давлати тарихи»
15,500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 391
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943381629
Сотилган сони: 4
Кўрилган сони: 20319
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.