Menu
Your Cart

«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»

«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»
«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»
-15 %
«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»
«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»
«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»

Муҳтарам ўқувчимиз қўлларидаги ушбу «Жавоҳирул Қуръони ва дураруҳу» («Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари») номли нодир китоб Ҳужжатул Исломнинг қаламига мансуб бўлган ноёб асарлардан бири ҳисобланади. Унинг қўлёзма нусхалари Ледин, Буюк Британия, Санкт Петрбург ва Миср қўлёзмалар хазинаси ва кутубхоналарида сақланмокда.

Бу китоб Макка, Бомбай, Байрут ва Мисрда бир неча марта нашр этилган. Биз таржимага унинг 1988 йилда Байрут, Ливанда «Дор ал кутуб ал илмийя» нашрётида биринчи марта чоп қилинган нусхани асос қилиб олдик. Биз Аллоҳ таолодан ўзбек китобхонига мазкур асарнинг биринчи марта ўз она тилидаги таржимаси муборак ва манфаатли бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Таржимонлар: Абдулҳамид Муҳаммад Турсун
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 464 бет
ISBN: 978-9943-8495-6-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари  бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 апрелаги 02-07/2422-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Ҳужжатул Ислом имом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг ҳаёти ва унинг айрим асарлари ҳақида мухтасар лавҳа

Барча оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Унинг расуллари ва пайғамбарларининг энг афзали ва энг шарафлиси Муҳаммад алайҳиссаломга, аҳли байтларига ва ҳамма асҳобларига салавот ва саломлар бўлсин!

Ҳужжатул Ислом Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Ғаззолий ҳижрий 450 сана, милодий 1059 йилда Хуросон ўлкасининг Тус шаҳрида таваллуд топди. Отаси юнг йигириш касби билан машғул бўлиб, фарзандлари ҳали ёш пайтида вафот этган. Ўғиллари Муҳаммад ва Аҳмаднинг тарбиясини тасаввуф аҳлидан бўлган дўстига васият қилади. Дўсти етимлар тарбиясига жиддий аҳамият берди. Натижада улар ибодатли ва илмли бўлиб тарбияланишди.

Ёш Муҳаммад Ғаззолийда кичиклигидаёқ фаҳму фаросат ва закийлик фазилатлари зоҳир бўлди. Унда ҳар бир илмий масалада ўзига хос теран қарашлар вужудга келди. Шу нуқтаи назардан ҳам у калом илмининг мўътабар олимларидан, тасаввуф улуғларидан бўлган «имом ҳарамайн» Имом Жувайний ҳузурида таълим олди. У мазҳаблар ва уларнинг ихтилофларини, жадал ва мантиқ илмларини мукаммал ўқиб ўрганди. Фалсафа фанига алоҳида диққат эътибор қаратди. У мана шу вақтдан бошлаб ёзиш ва асарлар битишни бошлаган эди.

«Имом ҳарамайн» Жувайний милодий 1085 йилда вафот этди. Муҳаммад Ғаззолий шу йили Бағдодда «Низомийя» мадрасасига асос солган салжуқий вазир Низомулмулк билан танишади. Бу мадраса ўша вақтда барча илмлар ўқитиладиган ҳақиқий илм масканига айланган эди. Ёш Муҳаммад Ғаззолий ҳижрий 848 сана, милодий 1091 йилда ушбу мадрасага устоз этиб тайинланди. У бу илм даргоҳида катта шуҳрат ва обрўга эга бўлди. Ўзининг фасиҳ тили, дақиқ нуктадонлиги ва латиф ишоралари билан олим ва шогирдлар ўртасида машҳур бўлди.

Имом Муҳаммад Ғаззолий Бағдод шаҳрида фалсафа илмини атрофлича чуқур ўрганди. У Имом Форобий ва шайхурраис Ибн Синонинг фалсафа бобидаги китобларини мутолаа қилди. Бунинг натижасида у ўзининг «Мақосидул фалосифа» номли рисоласини ёзди. Имом Ғаззолий бу китоби ҳақида айтар экан, шундай дейди: «У файласуфларнинг фикрларини танқид қилиш ва уларни ботилга чиқаришдан аввал, у файласуфларнинг фикрларини шарҳлашни ирода қилганини баён этади». Агар «Мақосидул фалосифа» («Файласуфларнинг мақсадлари») китоби ўзининг илмий баҳси ва бутунлай бетарафликни ўзига лозим топганлиги билан алоҳида бир имтиёзга эга бўлган бўлса, барча далиллар шунга далолат қиладики, у бу китобни илмда бир истакни кўзлаб ёзмаганини, балки бу китобни фикрий шак шубҳаларини йўқотиш ва ички изтиробларини тинчитиш йўлида ёзганлигини айтади. Яна бунга мазкур китобдан кейин илмнинг қиймати ва илмнинг мантиқий ҳужжатлари ҳақидаги шубҳаларини баёни йўлида ёзган «Таҳофут алфалосифа» («Файласуфларнинг адашишлари») номли машҳур китоби ҳам далилдир.

Бир муддат Имом Ғаззолийнинг ички руҳий ҳоли шу даражага етдики, ҳатто у дарс айтишдан, аҳлу аёл ва мол мулкидан ўзини четга тортди. У ўзининг «Таҳофут алфалосифа» китобни тамомлагандан кейин ёки уни тамомлагандан бир оз ўтиб, милодий 1095 йилда Бағдод шаҳридан чиқиб кетади. Узоқ вақт фикрлаш ва ўйлашдан кейин, у барча эришган мансаб, шон шуҳрат ва мол дунёдан узлатга чекинди. Энди дунё разолатига қарши курашни бошқача йўл билан олиб бориш лозимлигига қатъий ишонди. Бунинг учун у бошқа сулукка, яъни йўлга кириши вожиблигини англади. Бу сулук уни илмдан ҳам юқорига кўтаради ва уни ҳақиқатнинг энг юқори чўққисига етказаши мумкин бўлади.

У шу вақт ичида қаттиқ бемор бўлиб қолади ва ҳаётда бутунлай умидсизликка тушади. Шу аснода унга унинг ҳақиқий вазифаси нима эканлиги кашф бўлади. Энди у нафсини турли риёзатлар ва тасаввуфий машқлар билан поклашга ва тарбиялашга ўтди. Шу йўллар билан у ўзини истиқболга тайёрлай бошлади. У Ислом оламида диний, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга ҳозирланади. Шу вақтда Ислом Имом Муҳаммад Ғаззолий каби бир мужаддидга ва диний ақийдани ҳимоя қилишга ўзини ҳозирлаган етук имомга жуда ҳам муҳтож эди. Уша замонда Европа давлатларида отлиқ салибчилар мусулмонлар ўлкасига ҳужум қилиш учун ҳозирлик кўраётганди. Имом Ғаззолий ўзини ислоҳ этгандан кейингина бошқаларни ҳам ислоҳ этишга қодир бўлишига қатъий эътиқодда бўлди. У ҳадиси шарифда ҳар юз йилликнинг аввалида умматга дин ишини янгилайдиган мужтаҳидлар келиши ҳақида айтилган мужтаҳидлардан бўлишига ишонарди. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб бундай дедилар:

«إِنَّ اللهَ يَبْعَثُ عَلَى رَأْسِ كُلِّ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لِهَذِهِ الْأُمَّةِ أَمْرَ دِينِهَا». (رَوَاهُ الْإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ).
 
«Аллоҳ таоло ҳар юз йилликнинг бошида бу умматга динларини янгиловчи бир мужаддидни юборади» (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Муҳаммад Ғаззолий Бағдоддан ҳаж қилиш нияти билан чиқади ва Байтуллоҳ сари юзланади. У ўн йил давомида фақир дарвешлар кийимида дунёни кезади. Аввало, Дамашқдан Қуддуси шарифга, у ердан эса Мисрга боради. У ердан чиқиб Искандарияга сафар қилади. У масжидларда эътикофда бўлиб, ҳамма вақтини тоат ва ибодатда ўтказади. Зоҳидлик сари юз тутиб, нафсини қаттиқ жиловлайди. Унинг ўстидан ғолиб бўлади. У шаҳарларни айланади. Масжидларни зиёрат этади. Кимсасиз чўлу биёбонларда тунайди. Ғорларда яшайди. Турли қийинчилик ва машаққатларга мубтало бўлади. Уларга чиройли сабрда бўлади.

У инсонларни ўзил кесил амал қилиш йўли билан ислоҳ этишга даъват қилишни қасд этгандан сўнгра бу сафарни ниҳоясига етказади. Шу вақтда ўзининг бебаҳо ва машҳур китоби «Иҳёу улумид дин» асарини ёзиб тугатади ва Нисобур шаҳрига қайтиб келади. У дарс айтиш, ваъзу иршодот ва ибодат билан машғул бўлади. Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 505 сана, милодий 1111 йил она шаҳри Тусда вафот этади.

Имом Муҳаммад Ғаззолий диний, ижтимоий соҳаларга тааллуқли жуда кўплаб асарлар ёзди. Биз бу ерда унинг барча китоблари ва рисолаларини бирма-бир зикр эта олмаймиз. Ҳақиқатан ҳам у зот тасаввуф, ақийда, фалсафа, мантиқ, фиқҳ, усули фиқҳ каби илмлар соҳасида беназир китоблар ва рисолалар тасниф этди.

Муҳтарам ўқувчимиз қўлларидаги ушбу «Жавоҳирул Қуръони ва дураруҳу» («Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари») номли нодир китоб ҳам Ҳужжатул Исломнинг қаламига мансуб бўлган ноёб асарлардан бири ҳисобланади. Унинг қўлёзма нусхалари Ледин, Буюк Британия, Санкт Петрбург ва Миср қўлёзмалар хазинаси ва кутубхоналарида сақланмоқда. Бу китоб Макка, Бомбай, Байрут ва Мисрда бир неча марта нашр этилган. Биз таржимага унинг 1988 йилда Байрут, Ливанда «Дор ал кутуб ал илмийя» нашрётида биринчи марта чоп қилинган нусхани асос қилиб олдик. Биз Аллоҳ таолодан ўзбек китобхонига мазкур асарнинг биринчи марта ўз она тилидаги таржимаси муборак ва манфаатли бўлишини тилаб қоламиз.

Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг ушбу «Жавоҳирул Қуръон ва дураруҳу» («Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари») номли китоби ҳам имомнинг бошқа кўп қиррали асарлари каби Қуръони Каримни ўрганиш, билиш ва билдириш соҳаларида муҳим манбалардан бири эканлигига уни жиддий мутолаа қилган ҳар бир нозик табъ китобхон, иншааллҳу таоло, қатъий ишонади. Аллоҳ азза ва жалла ҳидоят ва тавфиқ соҳибидир.

Таржимондан

Мундарижа

Ҳужжатул Ислом Имом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг ҳаёти ва унинг айрим асарлари ҳақида мухтасар лавҳа

«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари» деб номланган китобимизнинг мундарижаси ҳақидаги фасл

Биринчи қисм. Муқаддималар ва ўтган мавзулар ҳақида

Иккинчи қисм. Мақсадлар ҳақида

Учинчи қисм. Қўшимча қисмлар ҳақида

Биринчи қисм. Маърифатлар ҳақида.

Улар ўн асосга асосланади:

Иккинчи қисм. Зоҳирий амаллар ҳақида. Улар

ҳам ўн асосдир:

Учинчи қисм. Ёмон ахлоқларнинг асослари ҳақида

Тўртинчи қисм. Яхши ахлоқларнинг асослари ҳақида

Биринчи фасл. Қуръони Карим буюк денгизлиги ва ўзида

турли жавоҳирлар ва нафис дурларни қамраб олгани ҳақида

Иккинчи фасл. Қуръони Каримнинг мақсадлари ва

нафосатларининг қамрови ҳақида

Учинчи фасл. Қуръони Карим мақсадларининг шарҳи

Биринчи қисм. Чорланган нарса таърифида

Иккинчи қисм. Аллоҳ таолога бориш йўлининг

таърифи ҳақида

Учинчи қисм. Висол чоғидаги ҳолат таърифи ҳақида

Тўртинчи қисм. Тариқат йўлидагилар ва бахтсизларнинг

аҳволлари ҳақида

Бешинчи қисм. Кофирларнинг ҳужжатлари ва уларнинг

тортишувлари, равшан ҳужжатлар олдида шарманда

бўлишларининг изоҳи, уларнинг ҳийла ва ботилларининг

кашф бўлиши ҳақида

Олтинчи қисм. Аллоҳ таоло йўлида тайёргарлик кўриш,

ўйларни ўғри ва йўлтўсар қароқчилардан ҳимоя қилиш учун

қурол-аслаҳаларни ҳозирлашнинг кайфияти ҳақида

Тўртинчи фасл. Мазкур ўн қисмдан барча диний илмларнинг

келиб чиқиш кайфияти ҳақида

Биринчи баҳс. Садаф илмлари ҳақида

Иккинчи баҳс. Маржон илмлар бўлиб, булар одатда икки

табақага ажралади

Учинчи баҳс

Маржон илмларнинг олий табақаси

Бешинчи фасл. Қуръони Каримдан турли илмларнинг

тарқалиши ҳақида

Олтинчи фасл. Қуръони Карим қисмларининг номлар билан

аталиши сабаблари ҳақида

Еттинчи фасл. Қуръони Каримда малакут олами

маъноларини шаҳодат олами мисоллари билан таъбир

қилиш сабаблари ҳақида

Саккизинчи фасл. Инсонга икки олам ўртасидаги алоқалар

сабабини билдирувчи йўл ҳақида

Тўққизинчи фасл. Қуръони Карим ўз ичига олган белги ва

ишораларга эътибор қилиш ҳақида

Ўнинчи фасл. Бу белгиларнинг фойдаси ва динсизларнинг

дин асосларини рад этиш сабаблари ҳақида

Ўн биринчи фасл. Қандай қилиб Қуръони Карим

оятларининг баъзиси баъзисига нисбатан фазилатли

бўлиши, барча оятлар Аллоҳ таолонинг каломи

эканлиги ҳақида

Ўн иккинчи фасл. Фотиҳа сурасининг асрорлари ва

Аллоҳ таолонинг яратганлари борасидаги бир жумла

ҳикматлари баёни ҳақида

Ўн учинчи фасл. Фотиҳа сураси жаннатнинг саккиз

эшигининг калити эканлиги ҳақида

Ўн тўртинчи фасл. Оятал Курсий Қуръони Карим оятларининг

саййиди эканлиги ва Исми аъзам баёни ҳақида

Ўн бешинчи фасл. Ихлос сураси Қуръони Каримнинг

учдан бирига тенглигининг сабаби ҳақида

Ўн олтинчи фасл. Илм толиби Пайғамбар алайҳиссаломнинг

«Ёсин – Қуръоннинг қалби», деган сўзларининг

маъносини ўзининг фикри билан ундан ҳукм

чиқаришда диққат қилиши ҳақида

Ўн еттинчи фасл. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оятал

Курсийни Қуръони Карим оятларининг саййиди ва

Фотиҳа сурасини уларнинг афзали, деб хослашлари ҳақида

Ўн саккизинчи фасл. Орифлар ҳоли ва лаззатларининг

ғофиллар лаззатига нисбат берилиши ҳақида

Ўн тўққизинчи фасл. Қуръони Карим мағзининг

жавоҳир ва дурлар андозасида тақсимланиши ҳақида

Биринчи андоза. Қуръони каримнинг жавоҳир оятлари

ҳақида бу гавҳарлар етти юз олтмиш уч ояти каримадир

Фотиҳа сураси

Бақара сурасидан ўн тўртта жавоҳир оят

Нисо сурасидан иккита жавоҳир оят

Моида сурасидан ўнта жавоҳир оят

Анъом сурасидан қирқ бешта жавоҳир оят

Аъроф сурасидан ўнта жавоҳир оят

Тавба сурасидан тўртта жавоҳир оят

Юнус сурасидан ўн саккизта жавоҳир оят

Ҳуд сурасидан ўн битта жавоҳир оят

Раъд сурасидан ўн тўққизта жавоҳир оят

Иброҳим сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Ҳижр сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Наҳл сурасидан қирқ тўққизта жавоҳир оят

Исро сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Марям сурасидан учта жавоҳир оят

Тоҳо сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Анбиё сурасидан йигирма битта жавоҳир оят

Ҳаж сурасидан ўн олтита жавоҳир оят

Муъминун сурасидан йигирма тўққизта жавоҳир оят

Нур сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Фурқон сурасидан ўн тўртта жавоҳир оят

Шуъаро сурасидан ўн иккита жавоҳир оят

Намл сурасидан ўн учта жавоҳир оят

Қасас сурасидан еттита жавоҳир оят

Анкабут сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Рум сурасидан ўн еттита жавоҳир оят

Луқмон сурасидан саккизта жавоҳир оят

Сажда сурасидан еттита жавоҳир оят

Сабаъ сурасидан бешта жавоҳир оят

Фотир сурасидан ўн учта жавоҳир оят

Ёсин сурасидан йигирма бешта жавоҳир оят

Соффот сурасидан ўн тўртта жавоҳир оят

Сод сурасидан тўртта жавоҳир оят

Зумар сурасидан ўн олтита жавоҳир оят

Ғофир сурасидан ўн тўққизта жавоҳир оят

Фуссилат сурасидан ўн иккита жавоҳир оят

Шуро сурасидан ўн олтита жавоҳир оят

Зухруф сурасидан жавоҳир оят

Духон сурасидан тўртта жавоҳир оят

Жосия сурасидан тўққизта жавоҳир оят

Аҳқоф сурасидан тўртта жавоҳир оят

Фатҳ сурасидан бир оят

Қоф сурасидан еттита жавоҳир оят

Зориёт сурасидан еттита жавоҳир оят

Нажм сурасидан саккизта жавоҳир оят

Қамар сурасидан еттита жавоҳир оят

Раҳмон сурасидан йигирма еттита жавоҳир оят

Воқиъа сурасидан ўн еттита жавоҳир оят

Ҳадид сурасидан олтита жавоҳир оят

Мужодала сурасидан бир жавоҳир оят

Ҳашр сурасидан тўртта жавоҳир оят

Жума сурасидан тўртта жавоҳир оят

Тағобун сурасидан тўртта жавоҳир оят

Талоқ сурасидан бир жавоҳир оят

Мулк сурасидан ўн учта жавоҳир оят

Нуҳ сурасидан ўнта жавоҳир оят

Жин сурасидан бешта жавоҳир оят

Қиёмат сурасидан тўртта жавоҳир оят

Инсон сурасидан учта жавоҳир оят

Мурсалат сурасидан саккизта жавоҳир оят

Набаъ сурасидан ўн олтита жавоҳир оят

Абаса сурасидан ўн олтита жавоҳир оят

Инфитор сурасидан учта жавоҳир оят

Буруж сурасидан бешта жавоҳир оят

Ториқ сурасидан олтита жавоҳир оят

Аъло сурасидан бешта жавоҳир оят

Ғошия сурасидан тўртта жавоҳир оят

Балад сурасидан учта жавоҳир оят

Алақ сурасидан саккизта жавоҳир оят

Ихлос сурасининг ҳамма оятлари жавоҳирдир

Иккинчи андоза. Қуръони Каримнинг дур оятлари ҳақида

бу дурлар етти юз қирқ олтита ояти каримадир

Бақара сурасидан қирқ олтита дур оят

Оли имрон сурасидан ўттиз тўртта дур оят

Нисо сурасидан эллик тўққизта дур оят

Моида сурасидан ўн иккита дур оят

Анъом сурасидан ўн еттита дур оят

Аъроф сурасидан саккизта дур оят

Анфол сурасидан ўн битта дур оят

Тавба сурасидан ўн иккита дур оят

Юнус сурасидан ўн саккизта дур оят

Ҳуд сурасидан йигирмата дур оят

Раъд сурасидан саккизта дур оят

Иброҳим сурасидан олтита дур оят

Ҳижр сурасидан олтита дур оят

Наҳл сурасидан ўн тўртта дур оят

Исро сурасидан йигирма тўққизта дур оят

Каҳф сурасидан ўн тўққизта дур оят

Марям сурасидан тўққизта дур оят

Тоҳо сурасидан тўққизта дур оят

Анбиё сурасидан ўнта дур оят

Ҳаж сурасидан ўн бешта дур оят

Муъминун сурасидан йигирма иккита дур оят

Нур сурасидан ўн иккита дур оят

Фурқон сурасидан ўн бешта дур оят

Шуъаро сурасидан ўн тўртта дур оят

Намл сурасидан ўн битта дур оят

Қасас сурасидан бешта дур оят

Анкабут сурасидан еттита дур оят

Рум сурасидан бешта дур оят

Луқмон сурасидан тўққизта дур оят

Сажда сурасидан бешта дур оят

Аҳзоб сурасидан ўнта дур оят

Сабаъ сурасидан битта дур оят

Фотир сурасидан еттита дур оят

Соффот сурасидан саккизта дур оят

Сод сурасидан олтита дур оят

Зумар сурасидан еттита дур оят

Ғофир сурасидан иккита дур оят

Фуссилат сурасидан тўртта дур оят

Шуро сурасидан тўққизта дур оят

Зухруф сурасидан бешта дур оят

Жосия сурасидан олтита дур оят

Аҳқоф сурасидан учта дур оят

Муҳаммад сурасидан олтита дур оят

Фатҳ сурасидан иккита дур оят

Ҳужурот сурасидан олтита дур оят

Қоф сурасидан иккита дур оят

Зориёт сурасидан учта дур оят

Тур сурасидан иккита дур оят

Ҳадид сурасидан саккизта дур оят

Ҳашр сурасидан иккита дур оят

Саф сурасидан иккита дур оят

Жума сурасидан тўртта дур оят

Мунофиқун сурасидан тўртта дур оят

Тағобун сурасидан саккизта дур оят

Талоқ сурасидан тўртта дур оят

Таҳрим сурасидан битта дур оят

Маъориж сурасидан ўн еттита дур оят

Жин сурасидан саккизта дур оят

Муззаммил сурасидан тўққизта дур оят

Муддассир сурасидан еттита дур оят

Инсон сурасидан еттита дур оят

Нозиъот сурасидан еттита дур оят

Иншиқоқ сурасидан учта дур оят

Аъло сурасидан олтита дур оят

Фажр сурасидан олтита дур оят

Балад сурасидан еттита дур оят

Шамс сурасидан тўртта дур оят

Лайл сурасидан ўнта дур оят

Зуҳо сурасидан учта дур оят

Алақ сурасидан еттита дур оят

Залзала сурасидан иккита дур оят

Одиёт сурасидан олтита дур оят

Такосур сурасининг барча дур оятлари

Аср сурасининг барча дур оятлари

Ҳумаза сурасидан учта дур оят

Моъун сурасининг барча дур оятлари

Наср сурасининг барча дур оятлари

Фалақ сурасининг барча дур оятлари

Ан-Нас сурасининг барча дур оятлари

Икки андоза хотимаси

Фойдаланилган манбалар 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари»
Чегирма муддати:
кун
соат
дақ.
сон.
66,000 сўм
78,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C3795
  • Вазни: 1.51кг
  • ISBN: 9789943849563
Сотилган сони: 115
Кўрилган сони: 14118
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.