Menu
Your Cart

«Абдулла Қодирий» (1, 2, 3, 4, 5 китоблар)

«Абдулла Қодирий»
(«Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Диёри бакр», «Обид кетмон», «Адибни хотирлаб»)

Инсон умри узунлиги билан эмас, мазмунли ҳаёти билан баҳоланади, деган иборани кўп ишлатамиз. Қисқа умри давомида ўзидан улкан маънавий ва бебаҳо мерос қолдирган, миллат тафаккурини бирламчи вазифа, деб билган ҳамда асарлари орқали инсонларни ҳамиша уйғоқ калб билан яшашга ундаган ижодкор — Абдулла Қодирий закоси олдида халқ ҳамиша бош эгади. Дарҳақиқат, ХХ аср биринчи чорагида миллат маънавий хаётида жонбозлик кўрсатган адиб мероси асрларга татигуликдир. У миллат тафаккурини ошириш йўлида «Жадид адабиёти» асосчиларидан бири бўлди, ўзбек адабиётида романчиликни бошлаб берди. Миллий адабиётнинг бугунги забардаст вакилларига маънан устозлик қилди.

«Абдулла Қодирий» деб номланган ушбу 5 жилдлик тўпламга муаллифнинг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон», «Диёри бакр» китоблари, шунингдек, буюк ёзувчининг авлодлари, шогирдлари, Қодирий билан замондош бўлган, адиб билан бир даврда ижод қилган инсонларнинг хотираларидан иборат «Адибни хотирлаб» китоблари ўрин олган.

Тўпламнинг бу нашрида аввалги нашрларидан фарқли равишда йўл қўйилган жузъий хатолар, қисқартиришлар, ўтган тузум давр талабига кўра олиб ташланган айрим қисмлар ўз жойига қайтарилиб, тўлдирилган, мукаммал нашр ҳолида китобхонларга тақдим этилди. Шуни ҳам айтиб ўтамиз, тўпламдаги юқорида саналган 4 та асар асл ҳолича сиз азизларга тортиқ қилинмоқда.

Муаллиф:
 Абдулла Қодирий
Нашрга тайёрловчи: Хондамир Қодиров
Нашриёт: «Info Capital Group»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 1-китоб: 488 бет, 2-китоб: 488 бет, 3-китоб: 576 бет, 4-китоб: 536 бет, 5-китоб: 584 бет
ISBN:
 978-9943-4712-7-6
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Абдулла Қодирий» (1, 2, 3, 4, 5 китоблар)
365,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 1477
  • Вазни: 3.46кг
  • ISBN: 9789943471276
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 26048
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.