Menu
Your Cart

«Ал-Фиқҳ ул-акбар» китоби шарҳи

«Ал-Фиқҳ ул-акбар» китоби шарҳи
йўқ

«Ал-Фиқҳ ул-акбар» китоби шарҳи

Қўлингиздаги китоб мазҳаббошимиз Имом Аъзам ҳазратларининг машҳур “Ал-Фиқҳ ул-акбар” китобига ёзилган содда, равон шарҳдир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосларини ўрганмоқчи бўлганлар учун ишончли манбадир. Таржимада имкон қадар содда тил ва услуб қўллашга ҳаракат қилинди. Ҳадисларнинг манбалари топиб, кўрсатилди. Эътиқоднинг муҳофазаси маълум маънода ахлокий дейишимиз мумкин бўлган асосларга ҳам боғлиқ. Мақсадимиз мусулмон дўстларимизнинг ҳам ахлоқий, ҳам эътиқод жиҳатдан етук бўлишлари, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, тафриқага йўл бермаслик, мусулмонларни ёт ғоялардан огоҳлантирмоқ, қўримокдир.


СЎЗБОШИ

Эътиқоди тўғри бўлмаган кишининг ибодатлари мақбул эмасдир, Аллоҳ таоло наздида қиймати йўқдир. Аҳли сунна вал жамоа олимлари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён этган эътиқодни - аҳли сунна вал жамоа эътиқодини бизларга еткиздилар. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Нажотга эришади” дея хушхабар берганлари мусулмонлар аҳли сунна вал жамоа эътикодидаги мусулмонлардир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодидан бошқа эътиқодда бўлган мусулмонлар “Бидъат аҳли" дейилади. Бидъат аҳлини кофир дейиш мумкин эмас, деганлар аҳли сунна вал жамоа уламолари. Биз, Ҳазрат Пайғамбаримизнинг йўлларидан юришимиз, тўғри йўлдан адашмаслигимиз учун бидъат аҳлининг эътиқодидан ўзимизни ва оила аъзоларимизни ҳимоя қилишимиз лозим. Ҳанафий мазҳаби имоми, Ислом фиқҳини биринчи бўлиб тартиблаган Имом Аъзам ҳазратлари аҳли сунна вал жамоа эътиқоди ҳақида илк китоб ёзган мужтаҳиддир. Имом Аъзам фикх масалаларини баён этишдан олдин куч-ғайрати, салоҳиятини бидъат аҳлига қарши курашга сарфлади ва юксак заковати, акли, кучли мантиғи ва ўзига хос услуби билан кишиларни адашишдан қайтарди. Мўътазила, хорижийлар ва шиалар билан мунозараларда уларнинг эътиқоди хато эканини исботлаган. Шунингдек, динсизлик тарғиботини юритиб, Ислом эътиқодига дахл қилмоқчи бўлган даҳрийлар билан ҳам мунозара килиб уларга раддиялар берган. Дастлаб эътикоднинг муҳофазаси учун калом масалалари билан шуғулланган Имом Аъзам ҳазратлари эътиқодий таҳлика бартараф этилгандан сўнг ҳадис ва фикх илмига берилди. Фиқҳ илми замондош ва улардан кейин келадиган мусулмонлар учун муҳимлигини англади. Бинобарин, ўзига хос услуби билан ҳадисларнинг саҳиҳини заифидан ажратди ва унга “Ҳадис фиқҳи” номини берди. Фиқҳда ижтиҳод услубини кенг татбиқ этди. Имом Аъзам китоб ёзмаганлар, фақат у зотнинг баъзи рисолалари бор. Имоми Аъзам билими ва ижтиҳодларини талабаларининг онгига ёзишни уддалади, шу тариқа асрлар оша илмини жонли ҳолда яшашини таъминлади. Кейинчалик талабалари унинг барча ижтиҳодлари ва ундан ривоят қилинган ҳамма масалаларни китобларга кўчирди. Имом Аъзам Китоб ва суннатда жавоби келмаган масалалар борасида буюк бир жасорат билан ижтиҳод қилди. Имом Аъзам нафақат даврларида бўлган масалалар ҳақида, балки бир неча асрлар сўнг бўлиши эҳтимоли бор масалалар хусусида ҳам ижтиҳод қилди. Ислом дунёси кучини ана шу ижтиҳодлардан олди... Қўлингиздаги ушбу китоб Имом Аъзам ҳазратларининг "Ал- Фикх ул-акбар" номли китобининг шарҳидир. Аҳли сунна вал жамоа эътикодини билмоқчи бўлганлар учун муҳим манбадир. Бу китоб динни шахсий манфаатлари, нафслари йўлида қўлламокчи бўлганларга, тафриқачиларга, йўлдан адашганларга ва ўзини билмаганларга ҳаддини билдиргусидир. "Ал-Фикх ул-акбар"нинг матни тўқ рангда, алохида ажратиб берилди. "Ал-Фикх ул-акбар" китобини машҳур олим Мулла Алий Кори шарҳлаган. Шорих Имом Аъзамнинг "ал-Васия" ва бошка китоблардан фикрларни, шунингдек, Розий, Тафтазоний, Конавий каби таниқли аҳли сунна олимларидан иктибослар келтирган. Таржимада имкон кадар содда тил ва услуб кўллашга ҳаракат қилинди. Шориҳнинг изоҳларидан бошқа илова киритилмади. Фақат ҳадисларнинг манбалари топиб, кўрсатилди. Тўғри эътиқод инсоний одоб ва ахлокни ҳам мухофаза килади. Мақсадимиз мусулмон дўстларимизни ҳам ахлокий, ҳам эътикод жиҳатдан етук бўлишларига ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиш, тафриқага йўл бермаслик, мусулмонларни бўлмоқчи бўлганлардан огоҳлантирмокдир. Илмий қиймати баланд бўлган бу китобнинг Аҳли суннат эътикодидаги мусулмонларга фойдали бўлиши, тор карашлар, тафрикачиликни олдини олишини умид қиламиз. Аллоҳ таоло бизларни ахли сунна вал жамоа эътикодидан адаштирмасин, омийн.

Муаллиф: Мулла Али ибн Султон Муҳаммад Қори
Нашрга тайёрловчи: Иброҳим Нуруллоҳ
Нашриёт: «Munir» нашриёти
Сана: 2021
Ҳажми: 288 бет
ISBN: 978-9943-7160-6-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ал-Фиқҳ ул-акбар» китоби шарҳи
91,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3617
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943716063
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 957
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.