Menu
Your Cart

«Алфидо»

«Алфидо»
«Алфидо»
«Алфидо»
«Алфидо»

«Алфидо»

    Қўлингиздаги китоб жузъий қисқартиришлар билан таржима қилинган бўлсада, асарнинг асосий ғоясини, руҳини, ундаги ҳисларни етказа олдим деб умид қиламан. Таржима жараёни енгил кечмади: баъзан кунлаб, ҳатто ҳафталаб китобни қўлимга ололмадим. Айрим сатрлари тўсатдан туширилган тарсакидек юзимни ловуллатиб юборди, баъзи сўзлари юрагимга тош мисоли чўкди. Қуйидаги сатрларни таржима қилар эканман, кўзимдан тирқираган ёшларни тўхтата олмадим, шу сатрларнинг туткиси билан қўрқа-писа ортимга ўгирилганимда қалбимни ғамгинлик чулғаб олган бўлса-да, олдимда турган УМИД мени қўлимдан тортиб кетди. Зеро, тавба эшиклари то қиёматгача ёпилмайди. Менга қаттиқ таъсир қилгани учун (ўзимдан ўтганини бир мен биламан, бир Аллоҳ) бу сатрларни ҳали мутолаага киришмасингиздан олдиноқ сизлар билан бўлишгим келди:
«...Тонглардан бирида кўзларимни уйқудан очиб, жойнамознинг устида уйғондим. Қудуқ деворларини босган бақатўннинг исига тўйинган ичимга бир уруғ қададим. Ўрнимдан туришга уринмадим, зеро, мажолим йўқ эди. Овозимни эшиттириш учун бақиришимга ҳам ҳожат бўлмади. На қўлимни кўтардим, на бирор ишора бердим. Фақатгина «Аллоҳим!» дедим ва хирилдоқ овоз билан ичимдаги оламни уйғотдим. Йўқсиллик нималигини биласизми? Ҳамма нарсам бор Ундан айро, деб ўйлайсиз, аммо энг саёз сувда ҳам чўкиб кетасиз. Ўрнимдан туролмайман деб ўйлаяпсиз, шундайми? Қаддимни ростлай олмайман, тиззаларим букилиб кетади, ўтмиш ёқамни қўйиб юбормайди, тилим Якто дейишга айланмайди, деяпсиз, тўғрими? Кўзингизни юминг, «Аллоҳим!» денг, оғзингизни юминг ва бир томчи сувда кўринг Унинг исмларини. Кўзингизни юминг ва Раббингизнинг сизга «Қулим» дейишига қулоқ тутинг, қулоқларингизни ёпинг ва шоҳтомирларингизда кўпирган қувватни ҳис қилинг. Шуни унутмангки, бу йўлда кўриш учун на кўзларга, эшитиш учун на қулоқларга, гапириш учун на лабларга эҳтиёжингиз бор, бу йўлда фақатгина «Аллоҳим!» десангиз кифоя».
Ишончим комилки, сиз ҳам бу китобдан ўзингизга тегишли нимадир топасиз.
«Алфидо» Зайнаб ҳақида битилган китоб эмас, у мен ҳақимда, сиз ҳақингизда, улар ҳақида...
Таржимадаги нуқсонлар учун каминанинг узрини қабул қиласиз деган умиддаман.

Камоли эҳтиром ила, Аброр Адҳам ўғли 

Муаллиф: 
Онур Қоплон
Турк тилидан таржимон: Аброр Адҳам ўғли 
Нашриёт: 
«Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-20-848-8
Ўлчами: 80x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Алфидо»
29,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3175
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943208488
Сотилган сони: 81
Кўрилган сони: 9727
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.