Menu
Your Cart

«Араб тилидан бошланғич ҳуснихат китоби» (Муаллими соний асосида)

«Араб тилидан бошланғич ҳуснихат китоби» (Муаллими соний асосида)
Янги

«Араб тилидан бошланғич ҳуснихат китоби»
(Муаллими соний асосида)

      Дунëдаги ҳар бир ота-она фарзандларининг саводли, кўркам ва чиройли хуснихат билан ёза олиш куникмасига эга бўлишини хоҳлайди. Ҳуснихати чиройли бўлган кишининг юзи ҳам умри ҳам чиройли бўлади, дейишади доно халкимиз. Ҳар бир тилнинг ўз алифбоси бўлганидек, ўша алифбода чиройли ёза олиш конун-қоидалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борада жаҳондаги хеч бир алифбо араб тили алифбосичалик кенг тармоқли ва гўзал кўринишга эга бўлмаса керак. Чунки араб алифбосида чиройли ëзиш асрлар давомида алоҳида йўналиш, фан сифатида ривожланиб келган. Бу алифбонинг бир неча турлари мавжуд. Улар кўриниши, ишлатилиш доирасига кўра бир-бирларидан фарқ қилади. Бизнинг диёримизда ҳам араб алифбоси бир неча юз йиллар давомида кенг истеъмолда бўлди ва ривожланди. Ота-боболаримизнинг бизларга маънавий мерос сифатида қолдирган кўплаб китоб, кўлёзма асарлари ҳам бевосита араб алифбосида ёзилган. Айнан шу сабабли ҳам бугунги кунда ўтмишимиздан янада кенгрок, чукуррок баҳраманд бўлишимиз, фойдалана олишимиз учун ёшларимиз араб тили ва алифбосидан яхши хабардор бўлиши зарур. Ўз она тилидан бошка тил ва унинг ëзувини ўрганишга киришган киши, аввало, бу ишга кунт килмоги, ҳар бир дарсни узвийлик асосида тизимли олда олиб бормони керак.

          Азиз ота-оналар! Сизнинг эътиборингизга ҳавола қилаëтганимиз "Араб тилидан бошлангич хуснихат китоби" бундан олдинги "Араб тилидан бошланғич ўқиш китоби", номли рисоланинг мантиқий давоми ва иккинчи қисми бўлиб, асосан хорижий тилларни ўргатувчи ўкув марказлари учун мўлжалланган. Шунингдек, ундан мустақил ўрганувчилар ҳам фойдаланса яхши натижаларга эришади. Араб алифбосидаги ҳарфлар билан танишиб чиққан, уларнинг конун-қоидаларидан бохабар бўлган ўкувчилар рисоланинг хуснихат қисмига ўтишлари мумкин бўлади. Ушбу рисолани ўқиб-ўрганиб, ундан керакли ва етарлича билим олишингизга гўзал хуснихат соҳиби ва соҳибалари бўлишингизга улкан муваффақиятлар тилаб коламиз!

Ҳурмат билан,

Абдукамол Абдужалилов!

Нашрга тайёрловчи: Абдукамол Адбужалилов

Нашриёт: «Ғафур Ғулом» номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 48 бет
ISBN: 978-9943-6456-4-6
Бичими: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Араб тилидан бошланғич ҳуснихат китоби» (Муаллими соний асосида)
8,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3101
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943645646
Сотилган сони: 5
Кўрилган сони: 128
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.