Menu
Your Cart

«Ахлоқ-одоб ўгитлари»

«Ахлоқ-одоб ўгитлари»
йўқ

«Ахлоқ-одоб ўгитлари»

ҲИКМАТ - КОМИЛЛИК КАЛИТИ‎

Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазрат- ‎лари шундай ёзадилар:‎

     Камол эт касбиким, олам уйидин ‎

     Сенга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ ‎

     Жаҳондин нотамом ўтмак биайниҳ

     Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.‎

Демак, ушбу дунёдан илм-ҳунарсиз ўтиш, комиликка ‎интилмасдан яшаш кир одамнинг ҳаммомга бориб тоза- ‎ланмай чиқишига ўхшатилмоқда.‎ Дарҳақиқат, ИНСОН аталмиш улуғ, нодир ҳилқатнинг ‎УМР ни беҳудага содир этилмоғи, эзгуликка хизмат қил- ‎май ўтиши неъматга нонкўрлик эмасми?‎ Хўш, нима қилмоқ керак? - Энг яхши йўл - ҳаётда ‎яшашдан мақсадни аниқ англаб, уни мазмунли, баракали ‎ўтказган улуғ аждодлар қолдирган панд-насиҳатларни ‎ўқиб, уқиб, уларга амал этмоқ керак. Бу ўгитлар ‎ҳаётимизда йўлчи юлдуз мисолидир.‎

Мазкур китобда жамланган ҳикматлар ана шу нуқтаи ‎назардан қимматлидир. Унда инсоният тарихида чуқур из ‎қолдирган улуғ зотларнинг ҳаёт тажрибиалари хулосалариб қимматли насиҳатлари ўрин олган. Ушбу ҳикматли сўзлар ихчамлиги, мазмун - моҳиятининг ‎кенг қамровлиги, соддалиги билан нафақат фар- ‎зандларимиз, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам ‎қимматли йўриқномадир.‎

Ундан комиллик эшигини очувчи бу жавоҳирлардан оила ‎даврасидаги суҳбатларда фойдаланиш мумкин.‎

Абдумурод Тилавов,‎

филология фанлари номзоди,

Ўзбекистон ‎Миллий университети доценти

 

Нашрга тайёрловчи: Абдумурод Тилавов

Номи: «Ахлоқ-одоб ўгитлари»

Нашриёт: «Наврўз» Нашриёти  

Ҳажми: 304 бет‎

Сана: 2016 йил

ISBN: 978-9943-382-84-8

Ўлчами: 84×60 1/16  ‎

Муқоваси: Қаттиқ

  

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ахлоқ-одоб ўгитлари»
24,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1452
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943382848
Сотилган сони: 20
Кўрилган сони: 20332
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.