«Hilol-Nashr» нашриёти 10 ёшда!


 


    Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси бу йил 10 ёшга тўлди. Ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган нашриётимиз асосан диний-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп асарларни ҳамда болалар адабиётини халқимизга етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда. Ўтган 10 йил давомида нашриётимиз 5 миллиондан ортиқ нусхадаги китоблар чоп қилиб, китобхонларга тақдим қилди. 


                                                                                           


Бугунги кунгача матбаада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлган олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» асари, кўп жилдлик «Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми, «Сунний ақийдалар», «Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси», «Қуръон илмлари», «Кифоя», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Бахтиёр оила», «Мукаммал саодат йўли», «Ислом тарихи», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» каби юздан ортиқ китоблари чоп этилди.

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти мусҳаф чоп қилиш бўйича дунёдаги етакчи нашриётлар билан ҳамкорликда Қуръони Карим чоп қилишни ҳам йўлга қўйган. Ҳозирда «Дорус-Салом», «Дорул-Ғавсоний», «Дорус-Салсабил» ва «Дорул-Маърифа» каби нашриётлар билан ҳамкорликда 200 мингдан зиёд мусҳафи шариф чоп этилди. Айни пайтда «Дорул-Маърифа» нашриёти билан ҳамкорликда чоп қилинаётган мусҳафи шарифнинг иккинчи нашри сотувга чиқиш арафасида. 


                                                                


        Шунингдекнашриётда тўққизта мўътабар ҳадис тўпламларини ўз ичига олган академик нашр — «Олтин силсила» туркуми ҳам чоп қилинмоқдаУшбу туркумга «Саҳиҳи Бухорий»«Жомеъи Термизий»«Саҳиҳи Муслим»«Сунани Абу Довуд»«Мужтабои Насаий»«Сунани Ибн Можа»«Муваттои Молик»«Сунани Доримий» ва «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» тўпламлари киритилганБугунгача туркумнинг дастлабки икки асари – 8 жилдлик «Саҳиҳул-Бухорий» ҳамда 6 жилдлик «Саҳиҳи Муслим» китоблари тўлиқ нашр қилинди. Ҳозирги кунда «Сунани Абу Довуд» тўплами нашр қилинмоқда.


                                                                            



«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси ўз маҳсулотларини Ўзбекистон ва жаҳон китоб бозорларига етказиб бериш учун ўз савдо тармоғини ташкил қилган. Бугунги кунда савдо тармоғимиз таркибида Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Денов, Урганч ва Нукус шаҳарларида 11 та расмий дўкон фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг барчасида нархлар бир хилда белгиланган. Яқин кунларда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида навбатдаги филиалларимиз очилиши кутилмоқда. Келгусида Жиззаҳ, Қарши, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларида ҳам янги дўконларимиз очилиши режага киритилган.

 

Дўконларимизнинг манзиллари:

1. Бош дўкон:

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5-уй Тошкент 100185

Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди

Телефон: 712175999, 712162927


2. Чорсу филиали:

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон (Фаробий) кўчаси, 7-уй

Мўлжал: «Тўхтабой» масжиди

Телефон: +998911348288


3. Кўкча филиали:

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 362-уй

Мўлжал: «Шайх Зайниддин» (Кўкча) масжиди

Телефон: +998977552370 (шаҳар ичида телефон орқали буюртма қабул қилинади)


4. Наманган филиали:

Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси, 69-уй

Мўлжал: Исфархон чоррахаси, Асакабанк олдида

Телефон: +99869227 95 91 (шаҳар ичида телефон орқали буюртма қабул қилинади)


5. Андижон филиали:

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 6-a уй

Мўлжал: Эски «Golden chicken»

Телефон: +998977062927, +998742237897


6. Марғилон филиали:

Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй

Мўлжал: Хонако масжиди

Телефон: +998977562927


7. Самарқанд филиали:

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 200Б уй

Мўлжал: Самарқанд банк коллежи ва мусиқа мактаби оралиғида

Телефон: +998915224499


8. Бухоро филиали:

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Ибн Сино-1

Мўлжал: Самарқанд дарвоза, С-Маркет

Телефон: +998972392927 (шаҳар ичида телефон орқали буюртма қабул қилинади)


9. Денов филиали:

Манзил: Сурҳандарё вилояти, Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 69-уй

Мўлжал: «Имом Бухорий» масжиди яқинида

Телефон: +998935035694


10. Хоразм филиали:

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ёғду кўчаси, 12-А уй

Мўлжал: Деҳқон бозор, 5-блокнинг рўпараси

Телефон: +998901152927


11. Нукус филиали:

Манзил: Қорақалпоғистон республикаси, Нукус шаҳри, Т. Қайипбергенов кўчаси 58/3 - уй. 230103.

Мўлжал: «Орайлиқ» бозорига яқин.

Телефон: +99895 601 29 27


Шунингдек, Қирғизистон, Россия ва Жанубий Корея давлатларида ҳам нашриётнинг ҳамкор дўконлари ишлаб турибди. 

Ҳамкор дўконлар:

1. Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси. Мўлжал: «Сулаймон тоғ» масжиди

Телефон:+996 55 5788030


2. Россия Федерацияси. Манзил: Москва вилояти, Балашиха шаҳри, 1-май микрорайони, 17-уй.

Телефон:

+7920 7997969, +7903 7213949


3. Жанубий Корея. Манзил: Сеул, Итаевон

Телефон: +8210 30461919


kitoblardunyosi.uz онлайн савдо саҳифаси

Нашриётимиз 2014 йилда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ўз маҳсулотларининг онлайн савдосини йўлга қўйган. Бугунги кунда kitoblardunyosi.uz ҳамда hilolnashr.uz сайтлари орқали буюртма қилинган китоблар дунёнинг исталган нуқтасигача етказиб берилмоқдаОнлайн савдо дўконимиз жойлашган kitoblardunyosi.uz сайти 2017 йилда «Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт» йўналиши бўйича, e-hilolnashr.uz сайти эса «Электрон китоблар учун яратилган энг яхши сайт» йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. Мазкур сайтлардаги электрон дўконимизда 2000 дан ортиқ китобаудио ва видеодисклар ҳамда бошқа медиамаҳсулотлар тақдим қилинган.


Электрон ва аудио китоблар

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ўз маҳсулотларининг электрон нашрлари савдосини ҳам йўлга қўйган бўлиб, уларни махсус «Hilol eBook» иловаси ёрдамида сотиб олиш ва ўқиш ҳамда тинглаш мумкин. Иловага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Зиёуддин Раҳим, Абдул Азим Зиёуддин, Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Одинахон Муҳаммад Содиқ  каби кўплаб бошқа муаллифларнинг ҳам китоблари киритилган.  

Шайх ҳазратларининг шоҳ асари бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китоби асосида ҳам алоҳида илова қилинган бўлиб, унинг ёрдамида асарни ўқиш ва тинглаш мумкин.

Жорий 1442 йилнинг Робиъул аввал ойи муносабати билан «Hilol eBook» дастурида сийратга оид барча китобларга 63% чегирма эълон қилинган.

 

                                                                                   

 


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: Instagram - Telegram - Facebook - Youtube

    

    Биз билан боғланиш: info@hilolnashr.uz, +99871 217-59-99


«Hilol-Nashr» доим сиз азиз китобхонларнинг хизматида!