Menu
Your Cart

«Буюк шахмат тахтаси»

«Буюк шахмат тахтаси»
New

«Буюк шахмат тахтаси»

    Ушбу китоб тарихчилар, жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар, геосиёсат, хавфсизлик соҳаси билан шуғулланувчи мутахассислар, ўқитувчилар, тадқиқотчи ва олимлар, талабалар, умуман, мазкур масалаларга қизиқувчи барча китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Муаллиф: Эбигнев Бжезинский
Таржимон гуруҳ: «Шарқшунос таҳлилчилар» жамоаси
Нашриёт: «iBook»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 304 бет
ISBN: 978-9943-8217-4-3
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Збигнев Бжезинский Америка Қўшма Штатларининг энг таниқли сиёсатшуносларидан бири. У 1977-1981 йилларда АҚШ Президенти Жимми Картернинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. Шу жиҳатдан, З.Бжезинский Америка геосиёсий тафаккури ривожланишининг нафақат назарий жиҳатдан муаллифи, балки етук амалиётчиси ҳам саналади. Ўз навбатида, 3.Бжезинский "Уч томонлама комиссия"нинг раҳбари сифатида АҚШ бошчилигидаги “Ягона дунё тартиботи" доктринасини ишлаб чиққан ижодкорлардан биридир. У томонидан ёзилган асарлар ҳамда мақолалар бугунги халқаро муносабатларнинг геосиёсий масалаларини чуқур идрок этиш ва таҳлил этишга ундайди. Хусусан, З.Бжезинский 1998 йилда чоп этилган машҳур “Буюк шахмат тахтаси" китобида Америка геосиёсий қарашларининг туб сабабларини тадқиқ этишга ҳаракат қилди, Евросиё устидан назорат ўрнатиш учун қарама-қарши лагерлар ўртасида олиб борилаётган геосиёсий курашнинг хусусиятларини тавсифлаб берди. 3.Бжезинский халқаро муносабатларнинг реалистик мактаби тарафдорларидан бири ўлароқ Америка дунё ҳукмронлигига даъвогарлик қилишга интилса, Евросиёни назорат қилиш зарур, деган тезисни доимо қўллаб-қувватлаб келди. Айниқса, сиёсатшунос Қўшма Штатларнинг “Евросиё шахмат тахтаси”даги бўлғуси ҳаракатлари, турли геостратегик дастурлар ишлаб чиқиши, ушбу маконда эътибор қаратиш лозим бўлган "дона"лар ва минтақаларга таъсир кўрсатиш механизмларини ишонарли тарзда ва маҳорат билан асослаб беради. Ушбу китоб "Шарқшунос таҳлилчилар" интеллектуал клуби жамоаси томонидан илк маротаба ўзбек тилига тўлиқ шаклда таржима қилинди. Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли ёзувчи Озод Шараффидинов томонидан китобнингҳ "Жаҳон адабиёти” журналида таржима қилинган қисмла- рини асл ҳолатида қолдиришга қарор қилдик. Таржима асарнинг сайқал топишида яқиндан ёрдам кўрсатган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рўзимбой Ҳасанга, тарих фанлари доктори Дурбек Сайфуллаевга ҳамда асарнинг Озод Шараффидинов томонидан таржима қилинган қисмларини топишга бевосита ёрдам берган устознинг набиралари Саодат Убайдуллаевага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.

Суҳроб БЎРОНОВ

“Шарқшунос таҳлилчилар" интеллектуал клуби раҳбари, Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Write a review

Note: HTML is not translated!
Bad Good
«Буюк шахмат тахтаси»
58,000 сўм
  • Stock: In Stock
  • Code: 3749
  • Weight: 0.50kg
  • ISBN: 9789943821743
Product sold: 0
Product Views: 57
We use cookies and other similar technologies to improve your browsing experience and the functionality of our site. Privacy Policy.