Menu
Your Cart

«Драбллар»

«Драбллар»
«Драбллар»
йўқ
«Драбллар»
«Драбллар»

«Драбллар»

   Драббл (инглизча drabble - парча, бўлак) - ҳикоянинг ўзига хос кичик жанри. Унда, асосан, бирор воқеанинг қисқача тарихи берилади. Драбблни кутилмаган ечим билан якун топувчи энг қисқа ва тугал ҳикоя дейиш мумкин. Эҳтимол, бунга Чеҳовнинг жимитдеккина ҳикоялари ёки Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи бир бетлигу, аммо олам-олам маъно-мазмунга эга ҳикояларини ҳам мисол қилсак бўлар. Бироқ 1980 йилда Буюк Британияда драббл деб номланган ҳикоянависликнинг янги жанри вужудга келди ва бундай кичик асар бор-йўғи 100 сўздан иборат бўлиб, тугалланган ғоя ва ўзига хос шаклга эга бўлиши лозим деган талаб ёзувчилар олдига қўйилди. Драббл ўз ватани Бирмингем университетида ғаройиб сўз ўйини сифатида қабул қилинди. Кейин Европанинг кўпгина мамлакатлари ёзувчилари бу борада ўзларини синаб кўришди. 1987 йилда эса Стив Мосс “New Time” журнали орқали танлов ўтказиб, иштирокчилар олдига 55 сўздан иборат тугал ҳикоя ёзиш вазифасини қўйди. Буни қарангки ёзувчилар бунинг ҳам уддасидан чиқишди. Хуллас, драббл деган янги жанр вужудга келди ва у кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Биз эса драббллар ва ушбу жанр талабига жавоб беради деб топган ҳикояларимизни тўплаб, Сизга тортиқ қилишга қарор қилдик.

Қароримиз сизни қувонтиришига ишонамиз!

Тайёрловчилар: Жаҳонгир Қўнишев, Мансур Жумаев
Номи: «Драбллар»
Нашриёт: «Ўқитувчи»
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-22-201-4
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Драбллар»
13,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1329
  • Вазни: 0.44кг
  • ISBN: 9789943222014
Сотилган сони: 14
Кўрилган сони: 29243
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.