Menu
Your Cart

«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
йўқ
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»
«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга  марҳабо»

ТАҚДИМ

 Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин!

 Расулимиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотларимиз бўлсин!

 Ўтган мустабид тузум даврида диний қадриятларимиз топталиб, ҳар қандай диний амалга ёвқараш ҳукм сурган эди. Диний муассасаларни қайта очишга рухсат берилиб, диний анъаналарга бироз йўл берилган пайтда ҳам ҳамма нарсада ўта маҳдуд, бирёқлама сиёсат устувор бўлди. Оддийгина Рамазон ойидаги хатм учун ҳам юқори ташкилотлардан махсус рухсат олиш керак эди. Шунда ҳам узундан-узун маслаҳатлар билан саноқлигина масжидга рухсат тегарди. Бутун мамлакат бўйича биргина «Ҳазрати Имом» масжидида хатм қилишга рухсат берилган пайтлар ҳам бўлган. Ўз динига садоқатли халқимиз эса илоҳий каломга ташна дил билан юртимизнинг озодлигини сўраб, Аллоҳга ёлвориб дуолар қилар эди. Ўша эзгу тилакларнинг самарасини бугун сиз билан биз – мустақил Ўзбекистон мусулмонлари ўз кўзимиз билан кўриб, баҳраланиб турибмиз.

 Бугун мамлакатимизда 2038 масжид фаолият олиб бормоқда. Уларнинг аксарида ҳар йили Рамазон ойида қориларимиз Аллоҳнинг сўнгги каломи Қуръони Каримни хатм қилмоқдалар, халқимиз бу илоҳий армуғондан баҳраманд бўлмоқда. Бундан бағоят мамнун бўлган мўмин-мусулмонлар хатми Қуръон асносида чин дилдан, кўзларида ёш билан эл-юрт ва раҳбару фуқаролар ҳаққига эзгу дуолар қилиб, юртимизнинг равнақини сўраб Аллоҳ таолога илтижолар қилмоқдалар. Бугунги ютуқларимиз замирида мана шу олий тилакларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс, албатта. Ҳозирда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг «Таҳфизул-Қуръон» бўлимида қориларимиз бир-бир ярим йил ичида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш шарафига муваффақ бўлмоқдалар ва юртимиздаги масжидларда ташкил қилинаётган хатми Қуръонларда фаол иштирок этмоқдалар. Албатта, бу қувонарли ҳол ҳам юртимиздаги тинчлик, хотиржамликнинг самараларидандир. Буларнинг барчаси учун биз доимо шукрлар бажо келтиришимиз ва яна ҳам астойдил ҳаракат қилиб, юксалишимиз даркор.

 Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг мўъжиз каломидир, энг улуғ каломдир. Аллоҳ билан банда орасида қанча фарқ бўлса, Аллоҳнинг каломи билан банданинг сўзи ўртасида ҳам ўшанча фарқ бордир. Қуръоннинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳарфига улкан савоблар ваъда қилинган. Унинг ҳар бир ояти руҳу танга шифодир. Уни ўқиш ва уқиш ҳар бир мусулмонга фарзи айндир. Аллоҳ таоло Намл сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюради:

 «Мен мусулмонлардан бўлишга амр этилдим ва Қуръонни тиловат қилишга ҳам» (91–92-оятлар).

 Ушбу амри илоҳий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зот орқали бутун умматга қаратилгандир. Шу боис, ул зот ўзларига Қуръон нозил бўлиши билан бирга, ҳамиша Қуръон ўқир ва уни хатм қилиб турар эдилар. Ҳар Рамазон ойида ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом билан Қуръонни хатм қилганлари саҳиҳ ривоятларда бор. Шунинг учун Рамазон ойи Қуръон ойи деб аталган ва бу ойда Қуръонни хатм қилиш Ислом уммати учун суннат бўлиб қолган. Саҳобаи киромлар, салафи солиҳлар ва улуғ аждодларимиз ҳам ҳамиша Қуръон ўқиб, уни хатм қилиб турганлар, хусусан, муборак Рамазон ойини Қуръон ойи ўлароқ ўтказишга алоҳида эътибор берганлар. Имом Молик, Суфён Саврий ва имом Бухорий каби алломаларимизнинг Рамазон ойи кириши билан бошқа илмий давраларни тўхтатиб, ҳаммасининг ўрнига Қуръон хатм қилишга ўтишлари ҳам барчамиз учун ибрат бўлиши керак.

Бугунги кунда юртимизда ўтказилаётган хатми Қуръонлар кўп жиҳатдан намунали ва гўзал тарзда адо топмоқда. Шу билан бирга, бу ибодатни эндиликда юқори илмий савияда, билим ва ҳужжат асосида, янада мукаммал, янада манфаатли шаклда ўтказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Хусусан, қориларимиз бу маънода ўз устиларида яна ҳам кўпроқ ишлашлари, Қуръони Каримнинг тажвидини, унинг маъноларини, ахлоқу одобини ҳам пухта эгаллашга ҳаракат қилишлари лозим. Қуръонни гўзал суратда, ҳарф ва калималарини дона-дона қилиб, муҳаббат билан қироат қилиш ҳар бир қорининг Қуръон олдидаги бурчидир. Шу билан бирга, қориларимиз Қуръонни қироат қилишда қанчалик яхши намуна кўрсатсалар, унга амал қилишда ҳам ана шундай ўрнак бўла олишлари даркор.

 Хатми Қуръонда иштирок этаётган ҳар бир мусулмон киши Қуръонга нисбатан одоб билан, ихлос билан муносабатда бўлиши динимиз талабларидандир. Қуръон қироатини тинглаш билан бирга унинг маъноларини ўрганишга ҳам ҳаракат қилиш лозим. Юртимизда уламои киромларимиз томонидан она тилимизда ёзилиб, нашр этилаётган тафсирларни ўқиб, илоҳий ўгитлардан баҳраманд бўлиб борсалар, ҳар кунги ўқийдиган, тинглайдиган сураларининг қисқача мазмуни билан танишиб борсалар, жуда ҳам улкан ажру савобларга, фойдаларга эга бўладилар, иншааллоҳ.

 Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ҳозиргача юртимизда Қуръони Каримга доир бир қатор китоблар чоп қилиниб, халқимиз қўлига етиб борди. Аммо юқорида биз сўз юритган мавзу – хатми Қуръон ҳақида ҳалигача бирор махсус асар йўқ эди. Ёш тадқиқотчиларимиздан Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тарафидан тайёрланган ушбу «Хатми Қуръонга марҳабо!» номли китоб бу борадаги биринчи қадам бўлди. Рисола жуда ҳам равон, лўнда тили ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Унда жуда кўп қимматли маълумотлар ўрин олган. Айниқса, хатми Қуръон дуосига доир сатрлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Ўйлаймизки, бу китоб аввало қориларимиз учун, қолаверса, барча мўмин-мусулмонлар учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилади.

 Аллоҳ таолодан ўтинчимиз – ҳофизи Қуръонларимиз яна ҳам кўпаяверсин, уларнинг шарофатларидан юртимиз янада осуда бўлиб, халқимизнинг ичу таши илоҳий калом нури билан мунаввар бўлиб бораверсин!

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Усмонхон Алимов

МуаллифҲасанхон Яҳё Абдулмажид
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил (2022, 2020, 2017)
Ҳажми: 336 бет
ISBN: 978-9943-8743-9-8
Ўлчами: 60×84 1/32
Муқоваси: чарм (қизил ва яшил рангларда)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 9044-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Мундарижа

Тақдим

«Хатми Қуръонга марҳабо!» китобига тақриз

Муқаддима

«Хатми Қуръон»нинг маъноси нима ва у қандай амал?

Қуръонни хатм қилиш қачон бошланган?

Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак?

Салафи солиҳлар ҳаётидан намуналар

Хатм етказиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар

Хатми Қуръон одоблари

Хатми Қуръонда такбир айтиш масаласи

«Хатми сағир» ҳақида

Хатми Қуръондаги басмала масаласи

Хатмда унутиб қолдирилганоятларни 

қандай тўлдирилади?

Ўтганларга хатми Қуръон бағишлаш ҳақида

Хатми Қуръонда дуо қилиш

Аҳли Қуръон дўстларга кўнгил нидоси

Тингловчиларга мурожаат

Ўтмишдан намуналар

Хатми Қуръон дуоси

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Хатми Қуръонга марҳабо»
30 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 351
  • Вазни: 0.23кг
  • ISBN: 9789943874398
Сотилган сони: 793
Кўрилган сони: 76899
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.