«Ибодати исломия»
«Ибодати исломия»
Ушбу китоб диёримиз мусулмонлари орасида бошланғич диний қўлланма сифатида маълум ва машҳурдир. Унда аҳли сунна вал жамоанинг, хусусан, ҳанафий мазҳаби бўйича шариат қоидалари тушунтирилган. Асар асримиз бошларида ўша пайтдаги тил меъёрларига мос ифода ва иборалар ила битилган. Бу йўсин хозирги замон ўқувчиси учун бироз қийинчилик туғдириши табиий, албатта. Шу боисдан ҳам муаллифнинг баён тилини бир оз замонавийлаштиришга журъат этдик. Ушбу мўъжаз қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, мактаб ёшидаги ўқувчиларга, шунингдек, улуғ ёшдаги саводли кишиларга ҳам бирдек асқотади деган умиддамиз. Аллоҳ таоло барчамизни ибодати исломияда собитқадам қилсин!
Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчи: Абдулҳодий ҒИЁС
Нашриёт: «Azon kitoblari»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 168 бет
ISBN: 978-9943-6617-9-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Қоғози: газета
Муқоваси: юмшоқ