Menu
Your Cart

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»
йўқ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»

МУҚАДДИМА
    Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлигига лойиқ ҳамду мақтовлар бўлсин!
    Инсониятга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун юборилган энг сўнгги пайғамбар – набиййимиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли оилалари, саҳобалари ва мўмин-мусулмон умматларига Аллоҳ таолонинг салоту саломи, тўхтовсиз раҳмати бўлсин! Муқаддас ва баркамол динимиз Исломда жамиятда яшовчи барча инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурчлари ўзининг аниқ ва тўла-тўкис ифодасини топган. Ислом шариатида ҳеч кимнинг манфаати ва ҳуқуқлари ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш ёхуд қисқартириш ҳисобига амалга оширилишига йўл қўйилмайди. Жумладан, ёшлар ва ўсмирларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам шундай.
    Тарихга назар соладиган бўлсак, Ислом умматининг шаклланишида, ҳидоят нурининг бутун олам узра кенг тарқалишида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан елкадош бўлган ёш ва навқирон саҳобаларнинг ҳиссалари катта экани равшанлашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан катта-катта қўшинларнинг ҳарбий қўмондонлигини анчагина ёш саҳобаларга топширганлари ҳам ёшларга юксак ишонч ва эҳтиром намунаси эди. Мусулмон ёшлар барча соҳаларда умматнинг энг пешқадамлари бўлиб келишган. Булар шаръий ёхуд дунёвий илмлар бўладими, гўзал хулқ ва маданий жабҳалар бўладими ёки ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳарбий соҳа бўладими, фарқи йўқ. Бу мусулмон ёшларнинг улуғ марраларни забт этишида эса Набий йимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берган тавсияларга қатъият ва сабот, чуқур ишонч ва ихлос билан амал қилишгани ҳал қилувчи омил вазифасини бажарган. Набавий ўгитларга оғишмай амал қилинган ҳар бир даврда жамият мислсиз тараққиётга, гўзал муносабатлар тизимига эга бўлган, кишилар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро кўмаклашиш ва бирдамлик руҳи қадрият даражасида қарор топган. Ана шу тарихий жараёнда шаклланган гўзал қадриятлар мевасидан ҳали-ҳануз баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Ҳолбуки, бошқа жамиятларда кучли диний асосларнинг етишмаслиги ортидан маънавий ва руҳий инқироз келиб чиқиб, тобора чуқурлашиб бораётганини бугун ҳар биримиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Аммо бу – бизнинг жамиятимизда бугун шахслараро, оилавий ёхуд умумижтимоий муаммолар, маънавий пасайишлар кузатилмаяпти дегани эмас. Бу ҳам кўз ўнгимиздаги очиқ-ойдин ҳақиқат. Бунинг таъсири, айниқса, ёшларда қаттиқроқ сезилмоқда, бугун улар ҳар доимгидан кўра кўпроқ эътиборга, тўғри йўл кўрсатишга муҳтож бўлмоқда. 
Ушбу мўъжаз рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмон ёшларнинг чинакам исломий юксак шараф соҳибига айланиши учун берган тавсиялари жамланган бўлиб, ушбу набавий насиҳатлардан хабардор бўлиш ва уларни шахсий ҳаётида татбиқ этиш ҳар бир ёшнинг, хусусан, юртимизда яшаётган мўмин-мусулмон фарзандларимизнинг шарафли вазифаларидир.
    Аллоҳ таоло ушбу ожизона уринишимизни манфаатли қилишини сўраб, дуо қилиб қоламиз.

Эҳтиром ила таржимонлар Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Муаллиф: Ҳомид Аҳмад Тоҳир
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил 
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-20-927-5
Ўлчами: 70х90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 18 мартдаги  03-07/1700 рақамли 

Мундарижа

Муқаддима  
Муаллиф ҳақида  
Гўзал хулқ  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига намуна эдилар  
Ҳаё  
Ота-онага яхшилик қилиш  
Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари  
Ота-онаси вафот этган фарзандлар нима қилади?  
Ота-оналаримизнинг яхшиликларини қайтара оламизми?  
Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабирадир  
Ота-онага оқ бўлишнинг кўринишлари 
Ота-онага оқ бўлишнинг жазоси 
Фойдали маслаҳатлар 
Мулойим, раҳмли ва улфат бўлиш 
Қалби қаттиқ, қўпол инсоннинг жазоси 
Меҳр-шафқатли, мулойим бўлишнинг мукофоти 
Ижтимоий ҳаётда меҳр-шафқатли бўлишга оид тавсиялар 
Фойдали маслаҳатлар 
Ростгўйлик ва ёлғончилик 
Ёлғончиликнинг кўринишлари  
Ёлғоннинг салбий оқибатлари  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост гапириб ҳазил қилар эдилар 
Ростгўйлик нажотдир 
Ёлғончининг жазоси, ростгўйнинг мукофоти 
Омонатни адо қилиш, сохтакорликдан қайтариш  
Омонатдорлик  
Тавозе ва кибр  
Қуръони Карим одоблари  
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуръон тиловат қилишга насиҳатлари  
Мусулмонлар ва Қуръони Карим  
Қуръони Карим тиловатининг одоблари  
Қуръони Каримни ёдлашга тавсия  
Қуръони Карим аҳли ҳақидаги қиссалар  
Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг фазилати 
Қуръон ўқувчининг мукофоти  
Мусулмонлар ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқлар  
Аллоҳ йўлидаги биродарлик ҳақида қисса  
Ширин сўзли бўлиш  
Яхши гап гапириш, ёмон гапдан тийилиш  
Пайғамбар алайҳиссаломнинг тил ҳақида айтган сўзлари  
Тилини тиймаган инсоннинг жазоси  
Тилни тийишнинг мукофоти  
Қўшнини икром қилиш  
Қўшниларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари  
Меҳмонни икром қилиш  
Меҳмон кутиш одоблари  
Зиёрат одоблари  
Таомланиш одоби  
Ичимлик ичиш одоблари  
Ухлаш одоблари  
Оятул курси  
Ихлос сураси  
Фалақ сураси  
Нас сураси 
Хотима  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари»
22,500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C3853
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943415980
Сотилган сони: 31
Кўрилган сони: 16099
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.