Menu
Your Cart

«Иқрор»

«Иқрор»
«Иқрор»
«Иқрор»
«Иқрор»

«Иқрор»

Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади, зеро, улар ҳар бир оиланинг асосий ташвишидир.

Афсуски, айрим қора ниятли кимсалар ўз мақсадлари йўлида ғўр ёшлардан фойдаланмоқда. Дунёда ичкиликбозлигу гиёҳвандлик, миссионерлигу даҳрийлик, бузғунчи ғоялару турли қинғир ишлар – буларнинг бари ёшларнинг қўли билан амалга оширилмоқда. Қисқача айтганда, жамият ҳам, оилалар ҳам ёшлар билан боғлиқ муаммоларга чора топиш илинжида овораи сарсон.

Иймонидан айрилган, тақдиридан хафа, ҳаётидан норози, жамиятга қарши бош кўтарган ёшларни қандай қилиб йўлга солиш ва ислоҳ этиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда.

Қўлингиздаги асарда ана шундай ёшлардан бирининг ҳаёти ҳақида сўз боради.

Ҳаётда бўлган воқеалар акс этган мазкур китоб орқали адабий шоҳасар яратиш ниятим йўқ эди, шунинг учун унга қисса ёки роман сифатида қарамаслигингизни сўрайман. Асарнинг ўзига хос услуби бор: воқеалар дидактик безаклар билан бойитилган ва асарда панд-насиҳат руҳи кучайтирилган. Китобга ана шу жиҳатдан назар ташлашингизни, унга қатъий адабий мезонлар билан баҳо бермаслигингизни илтимос қиламан.

Китоб кенг оммага мўлжалланган, унда қисқа ва тушунарли жумлалардан иборат содда тил қўлланилган. Матннинг безакдор бўлишига эмас, тушунарлироқ бўлишига эътибор қаратилган.
Китобларимизда ўхшаш мавзулар тез-тез такрорланиши диққатингизни тортиши мумкин. Бунинг икки асосий сабаби бор. Биринчидан, воқеалар ҳаётдан олинган ва қандай юз берган бўлса, шундай баён этилган. Иккинчидан, ушбу воқеа-ҳодисалар инсонлар, айниқса, ёшларнинг ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлашга, ўқувчининг ўзи билан юзлашишига васила бўлади. Шунинг учун ҳам бундай ҳаётий мавзулар атайин танлаб олинади.
Сизга нафи тегади деган умид ила Холид Эртуғрул


Муаллиф: Холид Эртуғрул
Турк тилидан таржимон: Нодир Шамс
Нашриёт: «Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-20-874-2
Ўлчами: 80x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иқрор»
26,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3173
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943208742
Сотилган сони: 25
Кўрилган сони: 7407
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.