Menu
Your Cart

«Изтироб»

«Изтироб»
«Изтироб»
йўқ
«Изтироб»
«Изтироб»

«Изтироб»

   Асар бош қаҳрамони Заҳро – мактабнинг катта ўқитувчиси. Фидойи, жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз билан айтганда, жонсарак аёл. Заҳронинг бошлиғи, яъни маориф мудири уни нихоятда хурмат қилади, иш борасида муваффақиятларини эътироф этади, аммо ходимининг бир жиҳатини сира кабул қилолмайди: Заҳрода раҳм-шафқат, кечириш туйғуси йўқ! Бунинг сабаби балки шафқатсизлик дунёсида қолиб кетган болаликка бориб такалар, балки бу туйғулар узун тунларда ота-онасининг жанжалларидан қўрқиб, унсиз тўкилган кўз ёшлар билан уни тарк этгандир... Атрофдагиларни ҳайратга соладиган даражада совуққонлик билан қабул қилгани отасининг ўлими Заҳрони кутилмаган вокеалар билан юзлаштиради. Муршид афандига тегишли алмисоқдан қолган сандиқ тубидаги эски кундалик Заҳронинг юрагида тошдай қотган хотираларни йўққа чиқаради. Бир умр нафратланиб келган отаси, бола қалби билан англагани - беайб опасининг ўлими ва шафқатсизлик курбони булган онаси ҳақидаги қайдлар Заҳрога ҳақиқатнинг бўй-бастини тўлалигича намоён этади. Ҳақиқат бизга ёқмаслиги мумкин, аммо уни билишимиз керак. Айнан билмаслик Заҳрони энг олий инсоний фазилатлардан мосуво қилган эди. Ҳақиқат унга қандай таъсир қилди? Билиш учун, албатта, китоб мутолаасига киришамиз...

Муаллиф: Рашод Нури Гунтекин
Таржимон: Нурулла Абдуллаев
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Ҳажми: 128 бет
Сана: 2019 йил
ISBN: 978-9943-20-651-9
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Изтироб»
11,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2575
  • Вазни: 0.08кг
  • ISBN: 978-9943-20-651-9
Сотилган сони: 18
Кўрилган сони: 9961
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.