Menu
Your Cart

«Жаннатга таклифнома» (1 - 2 китоблар)

«Жаннатга таклифнома» (1 - 2 китоблар)
Янги

«Жаннатга таклифнома» (1 - 2 китоблар)

  Китобга муқаддима ёзиш баъзан уни ёзишдан ҳам қийин бўлади. «Жаннатга таклифнома» номли китобга муқаддима ёзар эканман, буни яна бир бор ҳис қилдим. «Инсон қандай қилиб ўз динини ўзгартириши мумкин?» Бу болалигимдан жавобини излаган саволларимдан бири эди. Бошланғич синфдаёқ саволларимга жавоб қидириб, газета-журнал титкилар эдим. Кейинчалик эса бошқа динда бўлиб, сўнгра Исломга кирган инсонларни интернетдан кузата бошладим. 2006 йилда икки марта журналистлигим сабаб Афғонистонга боришимга тўғри келди. У ерда Австралия армиясида хизмат қилган офицер билан танишиб қолдим. Исми Мефю Стифут эди. Кейинчалик эса машҳур инглиз журналисти Увонне Рёдлейнинг Исломга кириш ҳикоясини ўз оғзидан ёзиб олиш насиб қилди. Иккаласининг ҳам ҳикояси ибратли эди. Аммо бу ҳақда китоб ёзишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. 2007 йилда таҳририят мени ҳарбий мухбир сифатидаЯқин Шарққа жўнатди. Қадимий ва ранг-баранг шаҳар Шомга жойлашдим. Илк кунларда, бразилиялик ҳожи Исмоил билан танишиб қолдим. У аввал католик руҳонийси бўлган. У билан суҳбатим мени бу дунёга янадачорлади. Дунёни кездим ва ҳидоят топган инсонларни қидириб топиб, тонггача суҳбатлашадиган бўлдим. Айниқса, Таиланд ва Малайзияга борганимда аввал бошқа динда, бошқа маданиятда бўлиб, кейин Исломни танлаган одамлар билан қизиқдим. Бу ҳикояларни тўплаб, ўқувчиларим билан баҳам кўришга қарор қилдим. Ҳикоялар бир-бирига ўхшамайди. Қаҳрамонларимнинг бири аввал руҳоний, бири машҳур артист, бири наркобарон, бири миссионер бўлган. Ислом уларга янгидан ҳаёт бахш этганди. Интервюларимда уларнинг кўз ёшлари, севинчлари ва ҳаяжонларига гувоҳ бўлдим. Бу ҳикоялар менга ҳеч тинчлик бермай қўйди. Китоб ўқирканман, йўлда юрарканман, бошимни ёстиққа қўярканман, хаёлимдан кетмасди. Чунки ҳеч бири бадиий тўқима эмас, балки муайян одам бошдан кечирган ҳаёт эди. Сизлар ҳам бу китобни ўқиш давомида баъзан ҳайрат, баъзан хурсандчилик, баъзан йиғи ичида қолишингизга аминман. Китобни ёзиш вақтида бу ҳикоялар «Ҳақиқий ҳаёт» журналида эълон қилиб борилди. Кутилмаганда ҳидоят ҳикоялари билан боғлиқ кўплаб мактублар олдим. Бу мактублар сони ҳатто ўн мингтага етганди. Ҳикоялар китоб ҳолига келишида, шубҳасиз, бир неча киши олдида қарздорман. Айниқса, аёлим Розия Нур хоним, Али Туна, ўртоғим Тонер Олтун, Амруллоҳ Ўзтурк ва англиялик Билолнинг ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг ҳаммасини миннатдорлик билан эсга оламан. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин. Сизларни эса бу ҳикояларни ўқишга таклиф қиламан..

Муаллиф: Адам Узкуса
Туркчадан таржимон: Марзия Сайдам

Нашриёт: «Vohdil G'alla barakasi» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-9220-0-6
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жаннатга таклифнома» (1 - 2 китоблар)
33,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4125
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943922006
Сотилган сони: 7
Кўрилган сони: 212
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.