Menu
Your Cart

«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)

«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)
«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)
«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)
«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)

«Меърожда фарз бўлган ибодат» 
(Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)

НАМОЗГА МУҲАББАТ ВА РАҒБАТНИ ЗИЁДА ЭТУВЧИ КИТОБ

«Намозни мукаммал адо этингиз...!» деб бандаларига намозни адо этишга буюрган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити намоз» деб умматларига жаннатнинг калити хабарини берган Аллоҳнинг Расулига дуруду салавотлар бўлсин! Намоз – Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган ибодатлардан, динимизнинг рукни ва устунларидан бири. Намоз банданинг Аллоҳ берган беҳисоб неъматларга шукронаси ҳамдир. Намоз бандани Аллоҳ таолонинг амрига итоат, У Зотнинг Ўзигагина бандалик изҳор қилишнинг кўринишидир. Унда банда Робби билан ёлғиз қолиб, у зотга муножот қилади. Шу боис Аллоҳ таоло Куръони Каримда айнан иймон келтирган мўминларга намозни адо этишни буюриб бундай марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад), иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал адо этсинлар...» (Иброҳим сураси, 31-оят). Демак, Аллоҳ таолога иймон келтирган мўминлар намозни мукаммал, ўз вақтида хушуъ-хузуъ ила адо этишлари лозим экан. Айтиш керакки, шу пайтгача юртимиз китобхонлари учун намоз, унинг аҳкомлари ва унга боғлиқ масалаларга оид жуда кўплаб китоблар нашр этилди, ками қолмади десак, муболаға бўлмайди. Аммо узоқ йиллардан бери энг улуғ ибодат - намознинг мўмин банда ҳаётида тутган ўрни нақадар қадрли ва муҳимлигини ўтган солиҳлар ҳаёти асосида баён этувчи содда, равон тилда ёзилган, намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматларни ўз ичига олган китобларга эҳтиёж сезиларди. Муаллиф Нозимжон Иминжонов томонидан тайёрланган «Меърожда фарз бўлган ибодат» номли китоб айнан ушбу йўналиш ва мавзуда ёзилган бўлиб, китоб намоз ўқиш тартиби, одоблари тўғрисида эмас, балки намознинг улуғ ибодат эканлиги, хушуъ-хузуъ билан ўз вақтида адо этиш лозимлиги ва бу борада намуна бўлган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларидан мисоллар келтирилган. Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида Аллоҳ таолонинг уйлари бўлмиш – масжидлар фазли, жамоат намози, масжид қуриш савоби, масжидга эрта бориш фазилатлари каби мавзулар ёритилган. Китобнинг иккинчи асосий қисмида эса намознинг аҳамияти, ушбу ибодат ҳақида келган ояти карима ва ҳадиси шарифлар шарҳи, намозни хушуъ-хузуъ билан адо этиш омиллари, намознинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ҳамда бошқа кўплаб фойдалари атрофлича баён этилган. Шунингдек, салафи солиҳларнинг намоз- даги ҳолатларидан намуналар келтирилган бўлиб, ушбу ибратли ва таъсирли ривоятлар кишининг намозга бўлган муҳаббати янада ортишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло ушбу китобни халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин. Қиёматга қадар ўқиладиган, ўқувчиларнинг калбида намозга бўлган муҳаббатларининг янада зиёда бўлишига сабаб бўладиган китоблардан бўлишини насиб этсин. Аллоҳ таоло Ўзи фарз қилган ибодатлардан бири, мўминнинг меърожи бўлган намозни ўз вақтида мукаммал адо этишимизга тавфиқ ато этсин! Зеро, «...намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Муҳаммад Айюбхон ҲОМИДОВ,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси.

Муаллиф: Нозимжон Ҳошимжон
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми:  176 бет
ISBN: 978-9943-8099-1-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича ­қўмитанинг 2022 йил 17 июндаги 03-07/4942-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Меърожда фарз бўлган ибодат» (Намозга муҳаббат уйғотувчи ҳикоя ва ҳикматлар)
39,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3713
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 9789943809918
Сотилган сони: 48
Кўрилган сони: 12899
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.