Menu
Your Cart

«6 дақиқа»

«6 дақиқа»

«6 дақиқа»
(Сизнинг ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган кундалик)

Германияда энг кўп сотиладиган мотивацион кундалик. Amazon бестселлери. 17 тилда таржима қилинган. Бу кундалик туфайли ҳар куни бутун дунё бўйлаб 600 одам ўзини бахтлироқ ҳис қилади. Бахт омад ёки вокеаларнинг тасодифий бир-бирига тўғри келиб колиши натижаси эмас. Тўғри «созланиш» ва фикрлаш тарзи бахтли бўлишга ёрдам беради. Эрталаб 3 дақиқа ва кечқурун 3 дақиқа - ҳаётингизни янада онглироқ, уйғунроқ, демак бахтлироқ қиладиган яхши одатларни ривожлантириш учун шунчагина вақт керак бўлади. Позитив психология ва нейробиологиянинг амалиётда тасдиқланган тамойиллари олдингизга қўйган мақсадга эришишга, қийинчиликларни енгиб ўтишга, бошқалар билан муносабатларингизни яхшилашга ва ҳаётда ишонч билан қадам босишингизга ёрдам беради. Бу кундалик билан билан сиз ҳаётингизни доимий ва проактив равишда, босқичма-боскич ва ҳар куни яхшилаб боришингиз мумкин!

Муаллиф: Доминик Спенст
Нашриёт:«Best book»
Сана:  2022 йил
Ҳажми: 288 бет
ISBN: 978-9943-8134-4-1
Муқоваси: қаттиқ


Ажойиб хотираларни бирма-бир эслаш келажак ҳақидаги беҳуда орзуларга берилишдан кўра анча ёқимлироқдир. «6 дақиқа» кундалиги айнан шунинг учун асқотади, бу китоб ёрдамида сиз шу ерда ва ҳозир яшаш ва ҳаётни қадрлашга янада онгли равишда амал қилишингиз мумкин. Бу китобдаги ёзувлар бахтли бўлишингизга ёрдам беради. Ушбу кундаликни яратиш орқали мен ҳар кимга ўзи учун энг тўғри йўл танлашда қўллаб-қувватлашни, кундалик ҳаётни проактив ва завқли қилишга ёрдам беришни хоҳладим. Сизнинг кўз олдингизда катта руҳий саъй-ҳаракатлар эвазига ва ҳаётнинг майда-чуйдаларига бўлган муҳаббат ила яратилган ноёб асбоб турибди, лекин у факат сизнинг қўлингизда ҳақиқий аҳамиятга эга бўлади. Сиз ўз орзуларингизни рўёбга чиқаришингиз ва ўзингиз тузган кундаликда шахсиятингизнинг ноёб қирраларини акс эттиришингиз мумкин. Демак, ёзинг - ва бахтли бўлинг!


Сиз эришишингиз мумкин бўлган ҳамма нарса сизда аллақачон мавжуд!
Доминик Спенст

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«6 дақиқа»
78,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3716
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789943813441
Сотилган сони: 13
Кўрилган сони: 14120
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.