Menu
Your Cart

«Ақоид китоби»

«Ақоид китоби»

«Ақоид китоби»
(Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳнинг «Фиқҳул-акбар» китобига шарҳ)

Азиз китобхон! Ақида ўзи нима? Сиз эътикодингизни биласизми? Аллох кандай Зот? Аллох ҳақида нималарни биласиз? Имон нима? Ислом нима? Акида илми ана шундай саволларга жавоб беради. Ақида илмини ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарздир.


КИРИШ

Ўтмиши бой буюк халқимиз аждодларини Аҳли сунна вал-жамоа, яъни Ислом умматининг энг кўп қисми эътиқод қилган тўғри ақида эгаларидан қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар йўллаймиз! Ақоид илмини мерос қолдирган уламоларга Аллоҳ таолонинг раҳматини тилаймиз! Қўлингиздаги ушбу китоб ҳазрат Абу Ҳанифа Имоми Аъзам¹ раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” номли ақоид илмига оид асарининг она тилимиздаги таржимаси ва шарҳидир. Ушбу хайрли ва ўта масъулиятли ишга қўл уришдан олдин катта уламолар ва фазилатли кишиларнинг хайри дуоларини олдик. Мазкур китоб юртимиз мусулмонлари, айникса, ёш авлодга соф ақидани ўргатибгина колмай, балки уларни эгри ақидалар тўрига тушиб, адашиб қолишларидан асрайди. Энг муҳими, уларга тўғри ақида ва тўғри йўлни кўрсатиб, икки дунё саодатига эришишларида восита бўлади. Китобда баён қилинган ақида илмларининг энг аҳамиятли томони яна шундаки, бу бизнинг Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насафий каби аждодларимиз ақидасидир. Бу бутун Ислом оламига минг йиллардан буён устозлар, алломалар етказиб бераётган мусулмон халқимизнинг ўлмас ақидасидир. Бу бутун Ислом олами эргашган мўътабар тўрт мазҳаб имомларининг ақидасидир. Аллоҳ таоло мусулмон халқимизнинг қилаётган тоат ибодатлари ва дуоларини қабул айлаб, уларнинг эътиқодларини ушбу китоб шарофатидан янада мустаҳкам қилсин!

Нодирбек Набижон ўғли


Таржима ва шарҳ муаллифи: Позилов Нодирбек Набижон ўғли
Нашриёт: «Sano-Standart» нашриёти

Сана: 2019 йил
Ҳажми: 64 бет
ISBN: 978-9943-5911-1-0
Ўлчами: 84×108/32
Муқова: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йилдаги 3044-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ақоид китоби»
14,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3628
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943591110
Сотилган сони: 5
Кўрилган сони: 804
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.