Menu
Your Cart

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда

Шайх Абдулфаттоҳ ибн Муҳаммад ибн Башир ибн Ҳасан Абу Ғудда Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрида ҳижрий 1335 йил 17 ражаб, мелодий 1917 йил 9 май куни диндор ва тақволи оилада таваллуд топганлар.

Шайх Суриядаги шаръий санавийни битиргач, 1944 йили Азҳари шарифга ўқишга бориб, шариат факултетига ўқишга кирдилар.

1944 йилдан 1948 йилгача у ердаги забардаст олимлар дарсида иштирок этдилар. Ундан кейин Азҳарнинг араб тили факултетида «Дарс ўтиш психология»си мутахассислигини қўлга киритдилар. 

1950 йили мазкур даргоҳнинг дипломини олдилар.

1951 йилда Исломий тарбия мударрислиги учун ўтказилган мусобақада, энг юқори ўринни эгалладилар.

Исломий тарбия фанидан 11 йил дарс бердилар. Бундан ташқари мактабларга дарслик ёзишда ҳам шуғулландилар. Ва яна имом ва хатиблар тайёрлайдиган даргоҳда дарс бердилар. Ундан кейин Дамашқдаги шариат факултетида мударрис бўлиб тайин этилдилар. У ерда уч йил «усулул фиқҳ», «ҳанафий фиқҳи», «мазҳаблар орасидаги қиёсий фиқҳ»дан дарс бердилар. Ундан кейин Ибн Ҳазмнинг маҳаллий фиқҳи энциклопедиясини тузишда ҳам иштирок этдилар. У икки жилдда нашр этилди. 

1997 мелодий, 16  феврал, (1417 ҳижрий, 9 шаввол) якшанба куни бомдод пайтида, 80 ёшда фоний дунёдан боқий ҳаётга сафар қилдилар.

Brand: «Sharq» Код: 5073
«Рисолатул мустаршидийн»(Ҳидоят изловчилар рисоласи)Имом Ҳорис Муҳосибий усули фиқҳ билимдони, мутакаллим, йиғлатувчи воиз, муҳаддис бўлганлар. У кишига тил фасоҳати, баён қилиш қобилияти, тоза қалб ато этилган эди. У киши сўзласалар ўша нарсани кўриб тургандек бўласиз, тўғридан-тўғри ҳис қиласиз. Б..
60 000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 3573
«Мусулмоннинг 35 одоби»(янги нашр)Ушбу китобда Ислом дини кўрсатмаларига асосланган гўзал одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсонийлик фазилатларини бойитишга хизмат қилувчи ҳамда инсон руҳиятини камолотга етказувчи гўзал намуналар ўрин олган. Шунингдек, асарда Жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланмиш оила,..
20 000 сўм
Brand: «G`afur G`ulom» Код: 547
«Мусулмоннинг 35 одоби»(қайта нашр)Ушбу китобда Ислом дини кўрсатмаларига асосланган гўзал одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсонийлик фазилатларини бойитишга хизмат қилувчи ҳамда инсон руҳиятини камолотга етказувчи гўзал намуналар ўрин олган. Шунингдек, асарда Жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланмиш оила..
16 500 сўм
Brand: Boshqa nashriyotlar kitoblari Код: 2279
«Саҳифалар»Олимларнинг илм йўлида чеккан машаққатлари, кўрсатган сабр-матоналари битилган.МУҚАДДИМА    Шайх Aбдулфаттоҳ Aбу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳифалар» китобида илм йўлида юриб, турли қийинчилик ва машаққатларга дуч келган ва бу машаққатларни енгиш йўлида бетакрор ку..
60 000 сўм
Brand: «Munir» Код: 1921
«Уламолар наздида вақтнинг қадри»Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу асари вақт ва унинг қадри ҳақида бўлиб, унга уламоларнинг қарашлари асос қилиб олинган. Вақт олий неъматдир. Бинобарин, вақтни керакли иш ва амалларга сарфлаш, уни зое қилишдан тийилиш ҳар бир кишининг фазилатларидан ..
48 000 сўм
1 дан 5 гача кўрсатиляпти. Жами 5 та (1 саҳифада)
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.