Menu
Your Cart

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз
-19 %
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз

Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларни англаш ва тушуниб етишда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.

Муаллиф: Мавлоно Жалолиддин Румий
Шарҳ муаллифи: Комолиддин Ҳусайний Хоразмий, Карим Замоний
Таржимон: Рустамжон Раҳматуллоҳзода
Номи: «Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 272 бет
Сана: 2020 йил
ISBN: 978-9943-5979-0-7
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 6439-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Эр-хотин можаросининг ечими  

Араб ўз дилбарининг илтимосига кўнгил қўйгани ва бу ваъдада 
ҳеч қандай имтиҳон ва ҳийла йўқ деб қасам ичиб, завжасини 
эмин этгани  

Хотин ризқ исташ ва оила бошқариш йўлларини тайинлагани, 
эр эса уларни қабул айлагани  

Араб у ерда ҳам сув танқис деб ўйлаб, амирул мўминин учун бир 
кўза сув билан саҳро орқали Бағдод томонга йўл олгани  

Аъробийнинг хотини ёмғир суви билан тўлдирилган кўзани 
кигизга ўраб тиккани ва арабларнинг удумига кўра 
унинг оғзини муҳрлагани  

Гадо карам ва каримнинг ошиғидир. Каримнинг карами ҳам 
гадонинг ошиғидир. Гадо сабрлироқ бўлса, карим унинг 
эшигига келади. Карим сабрлироқ бўлса, гадо унинг 
эшига келади. Аммо гадонинг сабри унинг камолидир, 
каримнинг сабри эса унинг нуқсонидир 

Бири Худога дарвеш ва унинг лутфига ташна, бошқаси Худодан 
маҳрум ва бошқаларнинг лутфига ташна бўлган икки тоифа 
дарвешлар орасидаги фарқ  

Халифанинг ходимлари ва эшик оғалари аъробийни ҳурмат билан 
кутиб олиб, ундан ҳадяни қабул қилганлари  

Дунёнинг ошиғи қуёш нури тушиб турган деворга ошиқ бўлган 
киши кабидир. У ўша нурнинг девордан эмас, балки тўртинчи 
осмондан порловчи қуёш косасидан эканини фаҳмлашга ҳаракат 
қилмайди. Аммо қуёш нури қайтса, у абадий маҳрум бўлиб 
қолади. «Ва ҳийла байнаҳум ва байна маа яштаҳун»  

Зарбулмасал  

Зино қилсанг, озод хотин билан қилгин (яъни чўри билан эмас). 
Ўғрилик қилсанг, гавҳарни ўғирлагин.  

Арабнинг ҳадяни, яъни кўзани халифанинг мулозимларига 
топширгани  

Наҳв олими ва кемачининг можароси ҳақидаги ҳикоя  

Халифанинг ҳадяни қабул қилгани ва ул ҳадядан камоли 
ҳожатсизлик билан ато бергани  

Пирнинг сифатлари ва унга итоат қилиш ҳақида 
 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алий 
каррамаллоҳу важҳаҳуга «Ҳар ким Ҳақ таолога тоат-ибодат билан 
тақарруб (яқинлик) истайди. Сен эса хосларнинг суҳбати 
билан тақарруб истагин. Шунда барчадан пешқадам бўласан», 
деб васият қилганлари  

Қазвинлик йигит елкасига шер суратини солдирмоқчи бўлгани, 
аммо игнанинг захмига чидай олмай, пушаймон бўлгани  
Бўри билан тулки шернинг хизматига кириб, овда 
иштирок этганлари  

Шер бўрини чақириб, «Эй бўри, овда олинган ўлжаларни 
ўртамизда тақсимла!» деб имтиҳон қилгани  

Бир ошиқ маҳбубининг эшигини қоққанда ичкаридан: «Ким?» 
деган овоз келгани, ошиқнинг: «Мен», дегани, маҳбуб эса: 
«Модомики сен экансан, эшикни очмайман, чунки «Мен» 
деган ҳеч бир дўстимни танимайман», дегани  

Тавҳиднинг сифати  

Шер тақсимлашда одобсизлик қилган бўрининг адабини бергани  

Нуҳ алайҳиссаломнинг таҳдиди  

Подшоҳларнинг кўзим равшан бўлсин деб, ориф ва 
сўфийларни рўбарўларида ўтказганлари  

Юсуф алайҳиссаломнинг ҳузурларига меҳмон келиши. Юсуф 
алайҳиссаломнинг ундан  туҳфа ва армуғон сўраганлари 
 
Меҳмоннинг Юсуф алайҳиссаломга «Мен сизга кўзгуни 
армуғон қилиб олиб келдим, унга қараб, юзингизни 
кўрганда мени ҳам эслашингиз учун», дегани  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 5-жуз
Чегирма муддати:
кун
соат
дақ.
сон.
30,000 сўм
37,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C2367
  • Вазни: 0.38кг
  • ISBN: 9789943597907
Сотилган сони: 117
Кўрилган сони: 35893
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.