Menu
Your Cart

«Ўлим ўпқони»

«Ўлим ўпқони»
«Ўлим ўпқони»
йўқ
«Ўлим ўпқони»
«Ўлим ўпқони»

«Ўлим ўпқони»

Темирпўлат Тиллаевни бугунги китобхонларнинг кўпи яхши танимайди, ёзганларини ҳам кўпчилик ўқимаган. Эҳтимол, марказдан узоқда яшаб, ижод қилиш бунга сабабдир... Бироқ ёзган биргина асари билан аҳли ижод назарига тушиб, яна ўттизга етиб-етмай собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш ҳазил гап эмасди.

Қўлингиздаги китобга адибнинг икки асари киритилган. «Ворис» — хасис, пул ва бойликдан бошқаси қулоғига кирмайдиган, одамийлик, чин инсонлик хислатларини тан олмайдиган Чала отлиғ ота ва унинг бутунлай зидди – тириклик, ҳаёт маъниси фақат моддиятга боғлиқ эмаслигини аллакачонлар англаган ўсмир ўғил ҳақидаги қисса. Мутолаа чоғи ҳаётда не муҳим ва нима иккинчи даражали эканини беихтиёр фаҳмлайсиз. «Ворис» шунчаки меросхўр, отанинг пулпараст кўнглига бўйсунадиган давомчи эмас. Сираям! У қадри пасаяётган мехр, нархи бебаҳо шафқат, фазилатлар ворисидир.

«Ўлим ўлқони» қиссаси эса ўзбек адабиётига жаҳон адабиётининг анъаналарини дадил олиб кирди. Инсон ботинидаги «чоҳ»нинг нақадар чуқурлиги ҳақида бизни огоҳлантирди. Ҳеч ким кўрмаётган чоҳнинг борлигини исботлаш учун Турон — аслида, энди улғайган Ўлмас - худди Исо Масиҳ ўз ихтиёри билан чормихга боргани каби, ўзини шу чоҳга қурбон қилди. Агар жаҳон адабиётидан тузуккина хабардор бўлсангиз, «Ўлим ўпқони»даги хулоса, мақсадни ҳам равшан англайсиз. Биз шунчаки яшамаймиз, балки маъно сабаб умргузаронлик қиламиз. Маъно эса моддият, бойликда эмас билъакс, ўзликни топиш, кўнгил тўлмаслигида. Мана, асосий гап қаерда!

«Ўлим ўпқони» ва «Ворис» қиссаларини ўқиш асноси уларнинг икки сўқмоққа тегишли экани, лекин бориб-бориб йўллари туташиши, муддао якдиллиги кундек ойдинлашади. Сизга мутолаа лаззати, фикрлаш бахти, тафаккур кенглигини тилаймиз.

Муаллиф: Темирпўлат Тиллаев
Нашриёт: «Akademnashr»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9943-6502-2-0
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ўлим ўпқони»
13,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2675
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 978-9943-6502-2-0
Сотилган сони: 8
Кўрилган сони: 11313
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.