



«Мавлиди Барзанжий»
(«Иқдул жавҳар фий мавлидин-набиййил азҳар»)
Биз мусулмонлар оламлар сарвари, коинот фахри, пайғамбарларнинг охиргиси, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойда у зотга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббатимизни янада чуқурроқ изҳор қилишга буюрилганмиз. Аллоҳнинг Расулини яхши кўриш иймонимизнинг белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздандир.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...» (Аҳзоб сураси, 6-оят).
Чунки буни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар: «Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у (комил) мўмин бўла олмайди» (Имом Муслим ривояти).
Ушбу китобдан халқимиз учун ардоқли бўлган асар «Барзанжий мавлиди»нинг арабча матни, кириллча ўқилиши ва ўзбекча таржималари жой олган.
Муаллиф: Имом Жаъфар Барзанжий
Нашриёт: «Munir» нашриёти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 26 октябрдаги 5327-сонли хулосаси асосида тайёрланди
- Stock: Мавжуд
- Код: 3466
- Вазни: 0.15кг
- ISBN: 9789943666016