Menu
Your Cart

«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)

«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)
«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)
«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)
«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)

«Мен»
(Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)

СЎЗБОШИ
Баъзида ёзишдан бошқа чора йўқдек туюлади. Ёзишдан бошқа малҳам йўқ дейсану, яна ёзаверасан. Бир чеккада яширинча кўз ёш тўккан одамдек яна қўлингга қалам оласан. Бу гал қалбим бир ажиб хаёл ортидан кетди. Мушкул ишни орзу қилдим, қийин нарсани ёзишга ниятландим. Ичим ёнди, тилим тутилди, сўзлар ожизлик қилди. Зеро, ичимда бир овоз «Ёзма!» деб қўймаяпти. Аммо жоним огриса ҳам, яраларим қонаса ҳам, ёзишга уриндим. Уҳақда тилимда сўзлар, қалбимда тасаввурлар бор, холос. Аммо мен сурати бўлмаган, ҳали айтилмаган, қоғозга туширилмаган бир мавзуни ёзишга азм қилдим. Ичимда бир овоз бор. Дунёга келибманки, ўзимники деб ўйлаганим ўша овоз бор... Ҳеч тўхтамаган, ҳар доим шивирлаб турган овоз... Кимдир уни «ички овоз» деса, яна кимдир уни «менлик» деб атайди, аммо эскилар буни «нафснинг овози», «нафс» деб аташади... Бу сафар қаламим нафснинг овозини қоғозга туширди. Буюк валий зотнинг ҳаётини саҳифаларга тўкишни орзу қилдим. Мен Азиз Маҳмуд Худоий ҳазратларида нафсга қарши қаттиқ жанг қилган жанговар шахсиятни кўрган эдим. У зот ҳақида ўқиганим сари ҳайронлигим, ҳайратим ошаверди. Истайманки, менинг кўрганларимни сиз ҳам кўринг, хаёлимни сиз ҳам хаёл этинг! Нафс-заҳардир, нафс-душмандир... У ҳеч қачон тин олмайди.. гаплашадими? Сизнинг ҳам ичингизда бир овоз сиз билан Сиз жим бўлган пайтингизда ҳам у гапираверади, шундайми? Қулоқларингизга нималарнидир пичирлайдими? Ёлғиз пайтингизда бу ғалати овоз сиз билан сўзлашадими? Билингки, уларни ёзгунича камина ходимингизнинг жони колган саҳифаларга тўкканларим ўз нафсимга айтмаган гапларимдир. Билингки, ёза олмаган қанчадан-қанча туйғуларимдан ҳали ҳам юрак-бағрим ёнмокда. Бир донишманд айтганидек, бу сатрларни бермоқда: қоралаган ғариб ҳайрат мақомида ўзига-ўзи савол «Мени ёқиб, кул қилган каломлар не учун қоғозларни ёқмас?» Мен сиз билан дардлашадиган ўша нафс ҳақида ҳикоя қилиб бераман. Шундай экан, бу китобни нафсингиз тилидан хитоб қилинадиган бир ҳикоя деб қабул қилгайсиз... Аммо шуни билингки, қалбимизга мана шуларни васваса қилган ҳам нафсимиздир. Бизларни ишдан қолдирган, алдаб-сулдаган ҳам нафсдир. Ва ҳатто, ичингиздан бир овоз сизга «Бу китобни асло ўқима!» деяётган бўлса, билингки, бу ҳам ана ўша нафснинг овозидир. Гапиришдан кўра ёзиш осонроқдек, яхшироқдек туюлади гоҳида. Гарчи қийин бўлсада, мен ҳам гапирмай, фақатгина ёзавердим. Саҳифаларни қоралайвердим. Сиз учун, айнан сиз учун ёздим.... «Ҳар бир китобнинг ўз эгаси бор», дейдилар. Ажаб эмаски, бу китоб фақатгина сиз учун ёзилган бўлса! Сиз учун дуолар қиляпман. Такрор-такрор дуолар қиляпман. Сизни йиғлатишни истайман. Зеро инсон айнан йиглаганида ҳақиқий инсон бўлади-ку, шундай эмасми? Шуни биламанки, агар йиғласангиз – англайсиз, англасангиз – йиғлайсиз.
Фотих Думан

Муаллиф: Фотиҳ Думан
Таржимон: Авазхон Умар
Нашриёт: «Nasim kutub»
Ҳажми: 299 бет 
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8365-2-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мен» (Азиз Маҳмуд Худоий қиссаси)
50,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C3762
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943836525
Сотилган сони: 35
Кўрилган сони: 1951
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.