Menu
Your Cart

«Моида»

«Моида»

«Моида»

     Мазкур китоб оддий ошпазлик рисоласи ёинки “мусулмон ошхонаси сирлари”дангина иборат эмас, бу — мўминлар егуликлари борасида тўлақонли йўриқнома-қўлланмадир. Китобдан овқатланиш борасидаги Қуръони каримда зикр этилган суралар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўғри овқатланиш хусусидаги саҳиҳ ҳадислар ўрин олинган. Мусулмонларнинг умумий таомланиш одоблари ҳақидаги маълумотларда Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг “Одоб ас- Солиҳин” китобидан фойдаланилган. Дастурхон атрофида утириш, меҳмон ва мезбон мажбуриятлари борасидаги ўгитлар Кайковуснинг “Қобуснома” китобидан келтирилган.

     Албатта, рисолада Исломга эътиқод қўйган турли халқларнинг фойдали, тўйимли ва ширин таомлари қай тарзда тайёрланиши борасида маълумотлар мавжуд. Мусулмонларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонларни қурбонликка келтириш хусусидаги боблар ҳам маъқул келади, дея умид билдириб қоламиз.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3962-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф: Мубашшир Аҳмад

Номи: «Моида» 

Нашриёт: «Шарқ » нашриёти

Сана: 2016 йил

Ҳажми: 240 бет

ISBN: 978-9943-26-573-8

Ўлчами: 60×84 1/16

Муқоваси: Қаттиқ


Мундарижа

Емак ва ичмак борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари

Таом тортилганда айтиладиган дуо

Емак ва ичмак пайтида “бисмиллаҳ”ни айтиш

Сув ёки сут билан сийлаганни дуо қилиш ҳақида

Таомни айбламай, уни мақташ маҳбублиги ҳақида

Рўзадор киши таомга таклиф қилинса, оғзини очишни хоҳламаганда айтадиган нарсалар тўғрисида

Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирида ичишининг маҳбублиги тўғрисида

Емак ва ичмак қоидалари

Таомланиш одоблари

Ичимлик ичиш одоблари

“Қобуснома”дан оқилона ўгитлар

Меҳмон кутмоқ ва меҳмон бўлмоқ одоблари

Шариат бўйича ҳайвон сўйиш қоидалари

Мусулмон  таомномаси

Суюқ овқатлар

Хамирдан тайёрланадиган  таомлар

Палов

Балиқдан тайёрланадиган таомлар

Товуқдан тайёрланадиган  таомлар

Паррандалардан  тайёрланган таомлар

Қиймали таомлар

Ширинликлар

Манбалар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Моида»
28,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 541
  • Вазни: 0.33кг
Сотилган сони: 53
Кўрилган сони: 13184
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.