Menu
Your Cart

«Раҳмат пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

«Раҳмат пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

«Раҳмат пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

Сизга тақдим этилаётган мазкур китоб ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, амалга оширган ишлари, мўъжизалари ва ниҳоят замонлар оша яшаб келаётган бетакрор шахсиятлари ҳақида яратилган ўзига хос асардир. Муаллиф асарда бошқаларга ўхшамаган услуб ва баённи қўллайди. Баъзи ўринлари ниҳоятда равон ўқилса, айрим ўринларида бироз тўхталиб ўтишга ҳам тўғри келади. Бироқ, Усмон Нурий Тўпбошнинг мақсади эзгу ва ягона, у ҳам бўлса замондошларимиз шуурида ҳазрати пайғамбаримизга нисбатан муҳаббатни кучайтириш. Ўзбек китобхонлари ушбу муаллиф номини «Маснавий гулзоридан бир коса сув” асари орқали билишади. Биз имкон қадар муаллиф услубини сақлаган ҳолда таржима қилишга ҳаракат қилдик. Фақат, айрим ўринлари асар матнида такрор бўлгани учун баъзи жузъий қисқартиришлар қилинди. Муаллифнинг матн ости изоҳлари сақлаб қолинди. Шу билан бирга, бир неча ўринларга ўзимиз томонимиздан ҳам изоҳлар берилди. Асар матнидаги айрим қийин сўзларнинг мазмуни қавс ичида бериб борилди. Муаллиф ушбу асарни яратишда жуда кўплаб нодир китоблардан фойдаланган. Айниқса, ҳадисларнинг қайси манбалардан олингани кўрсатилган. »Раҳмат пайғамбаридан раҳмат шаббодалари” асарида яна Қуръони каримдан жуда кўп иқтибослар келтирилган. Биз Қуръон оятларининг ўзбекча маъносини беришда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилган "Қуръони карим маъноларининг таржимаси” (Тошкент, 2001) нашри- дан фойдаландик. Ўйлаймизки, ушбу китоб сиз азиз китобхонларга олам-олам файз бағишлайди ва манзур бўлади. Таржима борасидаги фикр-мулоҳазаларни қабул қилишимизни таъкидлаш билан бирга, раҳмат шаббодаларидан баҳраманд бўлишни тилаб қоламиз.
Таржимон

Муаллиф: Усмон Нурий Тўпбош
Таржимон: Отабек Рустамбек
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 304 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8226-2-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/4153-рақамли тавсияси билан чоп этилган.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Раҳмат пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»
42,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4088
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943822627
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 7700
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.