Menu
Your Cart

«Муслимлар хулқи»

«Муслимлар хулқи»

«Муслимлар хулқи»

   Буюк олим Муҳаммад Ғаззолийнинг ушбу “Хулукул муслим” китоби мусулмоннинг ҳамма соҳадаги, ҳатто эр-хотиннинг Исломий ахлоқлари қандай бўлиши кераклигигача ёритиб берилган. Китобни ўқиган сари ўқувчи, аввало, ўзидаги нисбий ахлоқларини англаб, кейин ўзида учраган айрим ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва солиҳ кишилар тутган йўлларини ҳавас қилиб, уларга эргашишга ҳаракат қилади.

Муаллиф: Муҳаммад Ал-Ғаззолий
Нашрга тайёрловчи: Сайфиддин Сайфуллоҳ
Нашриёт: «Matbaachi»
Сана: 2022 йил 
Ҳажми: 408 бет
ISBN: 978-9943-8226-0-3
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 25 майдаги № 03-07/4153-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

КИРИШ

Биз ушбу китобда Қуръон ва ҳадисдан гапирамиз. Умид қиламизки, биз гапирмоқчи бўлган масалалар мусулмон кишининг иймонини, дунё ва охиратини ислоҳга қилишга восита бўлажак. Дарҳақиқат, бизнинг асримизда мусулмонлар ахлоқи бузилган. Бунга мусулмонларнинг ҳақиқатдан четлашлари ва тубан кетишлари сабабдир. Рисолада ана шу сабабни муолажа қилар, деган мақсад билан кўпроқ Қуръони карим оятлари тафсирига мурожаат қилдим. Ундан ташқари, баъзи ўринларда оят ва ҳадисларни айнан кел- тириш билан кифояландим. Шунинг учун бошқа олимларнинг панд-насиҳатларини ҳамда ҳикматли гапларини - бошқа ки- тобларда кўп зикр қилингани учун - бу ўринда келтирмадим. Мен шариатимиз асоси бўлган Қуръон ва ҳадисгагина қайтдим-да, улардан инсон тарбиясига оид томонларини олдим. Чунки бу Куръон ва ҳадис Илоҳий йўлланмадир. Мусулмон киши уни ўзига лозим тутиши шарт. Ундан юз ўгирса, Аллоҳ ҳаққига хиёнат қилган бўлади. Башарият йўлини аниқ билиб, яхши-ёмонини ажратиб олиш учун замонамиз ойдинларининг, файласуфлар қадимнинг ахлоқ-одоб борасидаги баъзи бир кўрсатмаларини ҳам ўрганиб чиқдик. Бу кўрсатмалардаги бизни қизиқтирган ва ажаблантирган мулоҳазаларни, фикрларни динимиз мезонларига солиб кўрдик. Тўғри, инсонларга яхшиликлар қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатиб бериш учун қилинган саъйи-ҳаракатларни эътироф этмаслик адолатдан эмас. Аммо биз замонасининг машҳурларини олимлар, файласуфлар, ёзувчиларнинг эътиборини сўнгги Пайғамбар алайҳиссалом келтирган гўзал ахлоқлар ва олий тарбия услубларига қаратмоқчи эдик. Чунки айнан мана шу ахлоқлар ва услублар билан бир пайтлар бу олам жаҳолатдан тўғри йўлга чиққан эди. Инсонлар мана шу ҳақиқатни тушунганда эди, Грек ва Рим файласуфлари қолдирган мерос олдида Ислом дини тақдим этган дастур нақадар буюк хазина эканлигини англаб етардилар.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муслимлар хулқи»
54,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3681
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789943822603
Сотилган сони: 31
Кўрилган сони: 10524
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.