«Муҳаддис ва фақиҳ аллома»
“Муҳаддис ва фақиҳ аллома” китоби буюк муҳаддис Абу Исо Термизий ҳақида. Асар Термизийнинг ислом илмига қўшган ҳиссасини ёритишни мақсад қилгани боис алломанинг дунёнинг қайси шаҳрида қайси олимлардан таҳсил олгани, ўша олимларнинг илмдаги даражаси, қандай шогирдлар етиштиргани, уларнинг илм оламида қанчалик эътирофга сазовор бўлганларига қадар тадқиқ этилган. Бундан ташқари, олимни етиштирган замон, ўша вақтдага ижтимоий-сиёсий вазиятлар ҳам кичик сарлавҳалар остида атрофлича ёритилган. Устозлар билан, улуғ муҳаддислар билан учрашувлари, фиқҳий масалаларга оид қарашлари, асарлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1847-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Муаллиф: Одилхон қори Юнусхон ўғли
Номи: «Муҳаддис ва фақиҳ аллома»
Нашриёт: «Movarounnahr» нашриёти
Сана: 2017 йил
ISBN: 978-9943-12-428-8
Хажми: 96 бет
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: Юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 835
- Вазни: 0.10кг
- ISBN: 9789943124288