Menu
Your Cart

«Уни поклаган нажот топур»

«Уни поклаган нажот топур»
«Уни поклаган нажот топур»
йўқ
«Уни поклаган нажот топур»
«Уни поклаган нажот топур»

«Уни поклаган нажот топур»


«Суҳбатларимиз чиройли бўлиши мумкин, одамларнинг кўзидан ёш чиқадиган гаплар гапириш, қойил қолиб, эртага уч-тўрт кун гапириб, фалончи гапни қойил қилди, дейиш ҳам мумкин. Аммо шу гап гаплигича қолса, бунинг нима фойдаси бор?! Ҳеч бўлмаса, битта суҳбатдан битта сўзни амалга олайлик. Майли, ҳаммасини бажара Олмасмиз, лекин «мен мана шу нарсани билмас эканман, энди билдим, шунга бир амал қилай», деб кўчага чиққандан кейин шунга уриниб кўрайлик — Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиб кетади! Ана шунда ахлоқ маъноси кўтарилади, қалбимиз покланади, нафсимиз жиловланади, бизни ёмонликка тортмайди».

Шайх Муҳаммад Содиқ
 Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Аллоҳ шаихимиздан рози бўлсин!


Аллоҳ таоло дейди: «Бас, нафсга фужурини ва тақвосини билдирди. Батаҳқиқ, ким уни покласа, нажот топур. Ва батаҳқиқ, ким уни кирласа, ноумид бўлур» (Шамс сураси, 8 – 10 оятлар).

Мазкур рисолада юқоридаги оятлар кўрсатмаси асосида унинг маънолари, яъни нафснинг фужур ва тақвоси нима экани, унинг кирланиши ҳамда бундан сақланиш йўллари, уни поклаш қай йўсинда бўлиши шарҳланади. Бунда биз Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг Ислом оламида севиб ўқиладиган «Ҳикматлар»ини енгил шарҳ билан, имом Қушайрийнинг «Рисола»ларини озроқ изоҳ билан ва имом Ғаззолийнинг «Иҳё»ларидан «Қалб ажойиботлари» китобининг таржимасини сиз азиз китобхонларга тақдим этишни кўзладик. Шунингдек, руҳий тарбияга оид айрим фикрларимизни ва бу тарбиянинг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида «Енгил фиқҳ» номи ила шариатнинг ибодатга доир ҳукмларини баён этдик.

Бу йўлда Аллоҳнинг тавфиқидан умидвормиз.

Муаллиф: Мубашшир Аҳмад
Номи: «Уни поклаган нажот топур»
Нашриёт: «Qaqnus media» нашриёти 
Ҳажми: 92 бет
Сана: 2019 йил
Бичими: 60×84 1/16
ISBN: 978-9943-5558-5-3
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Уни поклаган нажот топур»
12,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2040
  • Вазни: 0.12кг
  • ISBN: 9789943231467
Сотилган сони: 60
Кўрилган сони: 5913
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.