Menu
Your Cart

«Ўзбеклар»

«Ўзбеклар»
«Ўзбеклар»
йўқ
«Ўзбеклар»
«Ўзбеклар»

«Ўзбеклар»

       Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов номи «Баҳор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари», «Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар» каби қисса, роман ва теран ҳикоялари билан аллақачон мухлислар қалбидан мустаҳкам жой олган таниқли адибдир. Воқеликни ҳаёт ҳақиқатига омихта қилиб, асар қаҳрамонларининг ички оламини ҳар томонлама мукаммал, тўғри ва аниқ тасвирлаш, унга ўқувчини ишонтира билиш адиб ижодининг таянч нуқтаси ҳисобланади. Адибнинг ушбу тўпламга киритилган сара ҳикояларида ҳам инсон тақдири, унинг ўй-хаёлларининг нозик қирралари ўзининг бадиий ифодасини топган. «Уйлар» рукни остида қаламга олинган мавзуларда эса, инсоф, андиша, увол каби инсонга хос одоб-ахлоқ, маънавий олам, миллий қадриятлар, шўро даври адолатсизликлари дадил ёритилган ва мавзулар ҳар бир виждони уйғоқ инсонни баҳсга чорлайди. Ҳазил-мутойиба, жарангдор қаҳ-қаҳага бой ҳажвий ҳикоялар турмушда учраб турадиган нохуш иллатларни фош этиш билан бирга китобхон лабида ширин табассум уйғотади.

      Адиб: «... китоб ёзсангки, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, асар қаҳрамонлари ҳаёти билан яшаса ...» деб орзу қилади. Ўйлаймизки, ушбу тўплам ана шу орзулар маҳсули бўлиб, сиз азиз Китобхонларни ўйлашга, мулоҳаза қилишга чорлайди.

Муаллиф: Ўткир Ҳошимов
Номи: «Ўзбеклар»
Нашриёт: «Ғафур-Ғулом»
Сана: 2018 йил
Ҳажми:  268 бет
ISBN: 978-9943-5420-8-2
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ўзбеклар»
13,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2435
  • Вазни: 0.32кг
  • ISBN: 9789943542082
Сотилган сони: 7
Кўрилган сони: 8967
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.