



«Ўзини қидирган одам»
Китобда қаламга олинган воқеалар бадиий тўқима ёки ёзувчининг хаёлот маҳсули эмас. Ҳаммаси ҳаётий воқеалардан жамланиб, китоб ҳолига келтирилган. Шунинг учун бу асар ҳикоя ёки роман қаторида кўрилмаслиги керак. Воқеий ҳодисалардан олиниб, кенг китобхонларга тақдим этилаётган ушбу асарни, аввало, адабий шоҳ асар дейиш фикридан йироқмиз, Қолаверса, ёзувчи томонидан дидактик безак берилиб, таълим-тарбия борасида ўргатувчилик томонига катта эътибор қаратилганини таъкидлаш керак. Масалага шу томондан қаралиб, ҳикоя ёки романларнинг адабий ўлчамлари билан тенглаштирилмаслиги лозим.
Асарни кенг омманинг тушуна олиши учун содда адабий тилдан фойдаланилиб, қисқа жумлалар асосида ёздик. Ҳар бир жумла битилаётганда бадиий безалиб, жимжимадор сўзлар ишлатишдан қочилган. Асарни ўқиш мобайнида тез-тез такрорий жумлаларга дуч келишингиз мумкин. Бунинг икки асосий сабаби бор. Биринчиси: воқеалар ҳаётдан олинганлиги учун қандай бўлса, шундайлигича келтирилган, адабий услублар билан безатилмаган. Иккинчиси: асардаги ҳодисалар жамиятнинг, хусусан, ёшларнинг маънавиятини бойитиб, инсонларнинг ойна мисоли ўзларини кўра олишлари бош мақсад қилиб олинган. Шунинг учун бундай воқеалар сиз учун махсус танлаб олинди.
Ҳурмат билан, Холид ЭРТУҒРУЛ
Муаллиф: Холид Эртуғрул
Турк тилидан таржимон: Нодир Шамс
Нашриёт: «Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9943-20-874-2
Ўлчами: 80x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 3172
- Вазни: 0.50кг
- ISBN: 9789943208742