Menu
Your Cart

«Қуръони Карим шафоати»

«Қуръони Карим шафоати»
«Қуръони Карим шафоати»
«Қуръони Карим шафоати»
«Қуръони Карим шафоати»

«Қуръони Карим шафоати»

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Куръони Каримни ҳидоят топганлар учун нур, тўғри йўл излаганлар учун маёs, басират истаганлар учун йўл ва дину дунë салоҳияти учун эшик қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Ҳақ йўлда бўлган, мўминларга башорат берадиган, осийларни огоҳлантирадиган, қалбларга шифо улашадиган, зиёси билан йўлларни ёритадиган, бандаларга ваъз-насиҳат қилиб, уларни тўғри йўлга чақирадиган Китоб – Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан ваҳий орқали қабул қилиб олган Ҳабибимиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин! Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳлига, саҳобаларига ҳамда Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашганларга салавот йўлла! Роббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муборак Китобини саййидимиз ва ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бутун башариятга энг буюк ҳадя ўлароқ нозил қилди. Шунингдек, уни халол ва ҳаром, хак ва ботил, саодат ва бахтсизлик орасини бир-биридан ажратувчи ҳамда бутун инсоният учун умумий ҳидоят, Ўзининг муттакий бандалари учун эса хос ҳидоят қилди. Шак-шубҳасиз, дунё ва охиратдаги жамики бахту саодат Куръони Каримга амал қилиш ва Унинг ҳидоятига эргашиш билан боғлиқдир. Шунинг учун Куръони Карим инсонлар учун нурли йўл ва дастурул амал ҳисобланади. Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб муборак ҳадисларида Қуръони Карим нури, ҳидояти ва Қуръони Карим аҳлига бериладиган шафоатлар ҳақида ниҳоятда гўзал, умидбахш хабарларни бериб, бизларни Қуръони Карим ва Унинг таълимига чақирдилар. Ҳадисларида Куръони Карим шафоати қорилар учун дунё ва охиратда бе- риладиган энг буюк неъмат эканини таъкидладилар. Ҳурматли Қуръони Карим ихлосмандлари, тажвид шайдолари, ҳофизи Қуръонлар! Кўлингиздаги ушбу рисола Куръони Карим шафоати ва фазилати, қориларнинг вазифалари ва одобларига бағишланган. Одатда ҳар бир олим ҳадисларни ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда шарҳлашга ҳаракат қилади. Жумладан, муҳаддислар ҳадисларни хадис илмлари оидалари асосида, муфассирлар тафсир илми нуқтаи назаридан шарҳласалар, фақиҳлар ҳадисларнинг фиқҳий жиҳатига кўпроқ урғу берадилар. Қўлингиздаги ушбу рисоланинг ўзига хос жиҳати шундаки, ундаги ҳадислар Куръони Карим фазилати, таълими ва Қуръони Карим қироати ҳамда одобига оид коидалар ва тажрибалар асосида шарҳланган бўлиб, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган ва қироат илмларини мустаҳкам эгаллаган мутахассисларнинг теран фикрлари ва чуқур таҳлилларига алоҳида урғу берилган. Бир сўз билан айтганда, ушбу рисоладаги ҳадислар Куръони Карим йўналишида шарҳланган. Бу китобни ўқиб, ундан фойда олган ҳар бир мўминдан ҳам Роббим Ўзи рози бўлиб, икки дунë иззатини насиб айласин. Амин, йа Роббал аъламин! Сўзим сўнгида бу китобнинг тайёрланиши ва чоп этилишида ўз хизматини аямасдан, холис Аллоҳ таоло учун ёрдам берган азизларимнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Роббим барчаларининг ажру мукофотларини зиёдаси билан ато айласин. Ҳар бир азиз китобхондан, авваламбор барча устозларимни ва дунёга келишимга сабабчи бўлиб, менинг Қуръони Карим ўрганишимни Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраган марҳум ота-онамни, шу жумладан, мен ожизни ҳам дуо қилишларини ўтиниб сўраб қоламан.

Қуръони Карим ходими Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


МуаллифШайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли
Нашриёт: «Muharrir» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 200 бет
ISBN: 978-9943-8572-8-5
Ўлчами: 84×60 1/16
Муқваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 23 июлдаги 5970-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Мундарижа

Муқаддима
Биринчи ҳадис
Қуръони Каримни ўрганиб бошқаларга ўргатишнинг фазилати
Исмини Аллоҳ таоло зикр қилган саҳоба
Ҳушбўй ҳидли қори
Кўкрагига «Қуръон», деб ёзилган зот
Қуръон тиловат қилиб жон берган қори 
Бир ўринда ўн саккиз минг марта хатм! 
Ўзим хоҳлаганимдек ўламан!
Иккинчи ҳадис
Қуръони Каримда моҳир бўлиш
Имом Варш роҳимаҳуллоҳнинг маҳорати
Моҳир ажам қори 
Учинчи ҳадис
Қуръон аҳли ва илм аҳли
Жарлик
Аянчли ҳолат
Илм ва қироат имомлари
Тўртинчи ҳадис
Қуръон ўқиб, юксалиш
Шайхул Азҳар ҳасрати
Жаннатнинг тўри
Бешинчи ҳадис
Қуръони Карим шафоати
Қуръони Каримнинг қиёматдаги шафоати
Икки подшоҳ ардоқлаган қори
Олтинчи ҳадис
Қуръони каримга амал қилишнинг фазилати
Бақара ва Оли Имрон сураларининг шафоати 
Фақирликдан бойлик сари
Еттинчи ҳадис
Қуръони Каримнинг дунёдаги шафоати
Басранинг энг бадавлат инсони
Халифанинг журъати етмаган қори
Қуръони карим билан даражаси юксалган қори
Саккизинчи ҳадис
Фазилатли суралар шафоати
Таборак сурасининг фазилати
Ихлос сурасининг фазилати
Ёсин сурасининг фазилати
Тўққизинчи ҳадис
Қуръони Карим ҳалқаси
Ўнинчи ҳадис
Қуръони Карим тожи
Муносиб солиҳа она танлаш
Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг волидаси
Қорининг ота-онасига насиҳатлар
Ўн биринчи ҳадис
Қуръони Каримни гўзал овоз билан ўқиш 
Имом Ҳафс роҳимаҳуллоҳнинг гўзал қироати
Гўзал қироат қилишнинг шартлари
Мусиқа мақомлари Қуръони Каримга бегона 
Мақом нима?
Мисрдаги мақом мактаблари ҳақида мулоҳаза 
Қуръони Каримга қайтган санъаткор
Қуръони Каримни мақом билан қироат қилишнинг ҳукми
Қироатда машҳур қориларга тақлид қилиш 
Ўн иккинчи ҳадис
Қуръони Карим ва инсонлар
Қуръони Каримни ўқийдиган мўмин
Қуръон ўқийдиган мўмин
Қуръон ўқишни билмайдиган мўмин
Қуръони Каримни ўқийдиган мунофиқ
Қуръони Каримни ўқимайдиган мунофиқ
Ўн учинчи ҳадис
Қуръони Карим зиёфати.
Қуръони Карим - Аллоҳ таолонинг тортиғи
Имомимиз Абу ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг тадаббури
Қуръони Каримни кўп ўқиш
Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ Қуръони Карим ҳақида
Дуо
Сўнгсўз
Фойдаланилган манбалар рўйхати
Қуръони Карим ва тафсирга оид манбалар 
Ҳадисга оид китоблар 
Табақотга оид манбалар
Интернет сайтлари



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Карим шафоати»
48,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3726
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943444843
Сотилган сони: 534
Кўрилган сони: 16036
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.