Menu
Your Cart

«Рамазон ҳикматлари»

«Рамазон ҳикматлари»
йўқ

«Рамазон ҳикматлари»

      Қўлингиздаги “Рамазон ҳикматлари” номли китобимда энг гўзал оятларни, энг саҳиҳ ҳадисларни жамладим. Бу китоб йиғинлардаги солиҳлар, сафарлардаги мусофирлар учун, илм мажлисларидаги воизлар учундир. Шояд бирор устоз бу китобдан фойдаланса, масжид имоми бу китобни қавмларига ўқиб берса. Бу китобнинг уч мақсади бор: Биринчиси, китобда бирон асоссиз қисса ёки заиф ҳадис келтирмасдан, ундаги дарсларни Қуръони карим оятларига ва саҳиҳ ҳадисларга боғладим. Иккинчиси, бу китоб билан нафсларга иймонни экишни, қалбларга ишончни бино қилишни қасд қилдим. Бу китобда фиқҳий масалаларни жамламадим. Чунки фақиҳ олимларимизнинг бу борадаги – фиқҳий ҳукмларини етказишдаги саъй-ҳаракатлари кифоя қилар деб ўйлайман. Аммо иймоний ибратлар, тарғиб қилувчи нидолар бир оз танқисдек кўринади. Шояд бу ҳаракатимиз ана шундай талабга жавоб бўлса. Учинчиси, бу дарсларни Қуръони карим ва суннати мутаҳҳара йўлида одоб ёпинчиғи билан ўрадим, унга фасоҳат тожини кийдирдим.

Муаллиф: Доктор Оиз Қарний
Арабчадан таржимон: Заҳириддин Мансур
Нашриёт: «Qamar media»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 248 бет
ISBN: 978-9943-6909-2-9
Ўлчами: 60×90 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа:
РЎЗАДОРЛАР УЧУН ДАРСЛАР
НЕГА РЎЗА ФАРЗ ҚИЛИНДИ? КУРЪОНИ КАРИМ ВА РАМАЗОН ОЙИ
РЎЗАДОРЛАР ХИРГОЙИСИ
РАМАЗОН ЭҲСОН УЧУН МАКТАБДИР.
РАМАЗОН КИЁМ-НАМОЗ Туриш ойи..
ҚАЛБ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?.
ТИЛ КАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?.
КЎЗ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?
ҚУЛОҚ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?
РЎЗАДОРЛАР ТАРАФИДАН СОДИР
БЎЛАДИГАН ХАТОЛАР.
РАМАЗОН ХОТИРАЛАРИ РАМАЗОН ОЙИ ТАВБА ЙЎЛИДИР!
РАМАЗОНДА ИЙМОН НУРИ ЗИЁДАЛАШАДИ.
РАМАЗОНДА АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ СЕВМОК БУЮКЛАШАДИ.
РАМАЗОН ОЙИ ВА БОШҚА ОЙЛАРДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛАМИЗ
РАМАЗОНДА ИСРОФНИНГ КЎРИНИШИ.
РАМАЗОН ЯХШИЛИК, СИЛАИ
РАҲМ ОЙИДИР
РАМАЗОН - МЕҲРИБОНЛИК ОЙИДИР
РАМАЗОНДА СУННАТНИ
ҚАНДАЙ ТИРИЛТИРАМИЗ?.. РАМАЗОН МУНОСАБАТИ БИЛАН
МУСЛИМА АЁЛГА МАКТУБ.
РАМАЗОН ОЙИ - ВАҚТНИ ИСРОФ
ҚИЛМАСЛИККА ЧАҚИРАДИ.
РАМАЗОНДА МУСУЛМОНЛАР ОРАСИДАГИ БИРОДАРЛИК, МУҲАББАТ СУРАТЛАРИ КЎРИНАДИ.
РЎЗАДОР УЧУН
РАД ЭТИЛМАЙДИГАН ДУО БОР.
РЎЗАДОР УЧУН ҲАДЯЛАР.
ХОТИМА

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2153-сонли ҳулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Рамазон ҳикматлари»
27,500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2748
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943690929
Сотилган сони: 16
Кўрилган сони: 19454
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.