Menu
Your Cart

«Расулуллоҳга нега ишонмадилар?»

«Расулуллоҳга нега ишонмадилар?»

«Расулуллоҳга нега ишонмадилар?»
(Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни рад этганларнинг ҳолати)

Китобда Ислом дини билан умматларини саодатга бошлаган зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни рад этганларнинг ҳолати, бунинг сабаблари ҳақида баён қилинади. Аллоҳнинг Расули ҳамда Унинг Китобини рад этувчиларнинг фитратлари мушоҳада қилинган ҳолда ёзилган асар уларнинг мўъжизалардан фикр юритмасликларини ҳамда аҳволлари нақадар аянчли эканлигини кўрсатиб беради. Шунингдек, бу каби ҳолатларни очиб бериш учун муаллиф томонидан далил ўлароқ Қуръондан, ҳадиси шарифлардан мисоллар келтирилиши рисоланинг қадр-қимматини янада орттиради. Умид қиламизки, китобни ўқиш давомида ўзингизга керакли маълумотларни оласиз.

МУҚАДДИМА
Аллоҳ таоло башариятга юборган барча пайғамбарлар инсонларни қоронғуликдан ёруғликка олиб чикиш учун тўғри йўл ҳидоятга даъват этганлар. Аллоҳга элтувчи нурли йўлнинг раҳнамолари бўлганлар. Бу йўлга ўзларича эмас, балки Буюк Мавло уларни шу ишга вазифалантиргани учун чиқишган. Инсонларни комилликка чақириб, фазилат йўлидаги ҳукмларга даъват этишган. Пайғамбарлар бу йўлда хизмат этишаркан, ўзлари учун ҳеч қандай манфаат кўзламаганлар. Улар фақат одамларнинг фойдасига, саодатига васила бўлганлар. Набийлар ва расуллар ўзлари даъват қилган ҳукмларга аввало ўзлари амал қилишган. Тоқат кўтармайдиган таклифлар билан одамларни безовта қилишмаган. Қўлларида Аллоҳ уларни пайғамбар этиб юборганига доир аниқ ҳужжатлар, мўъжизалар бўлган. Пайғамбарлар олиб келган энг ҳақли чақирув ҳар доим ҳам хуш қабул қилинмаган. Бир тоифа кимсалар уларни тўхтатишга ҳаракат қилишган. Пайғамбарлар вазифаларини буюк самимият билан бажарар экан, одамларни муқад ҳаракат қилган Аллоҳга қул бўлишдан узоқлаштиришга тоифа ҳам доимо мавжуд эди. Қаерда Мусо бўлса, қаршисида Фиръавн ҳам бўлган ва бу фиръавнлар ҳақнинг оғзини ёпиб, ботилга эргашган қавм эди. Бу каби тоифаларнинг дарди нима эди? Улар нима учун Аллоҳга ишонмадилар, нимага пайғамбарларга қарши чиқдилар?! Ушбу китобда шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинган. Китоб кириш ва уч бўлимдан иборат. Кириш қисмида арабларнинг ақлий, диний ва ижтимоий ҳолати ҳақида сўз юритилади. Пайғамбарлар келтирган, уларга манфаатли бўлган моддий ва маънавий ҳукмларни олиб рад этар эканлар, уларнинг ақлий ҳолатлари қандай эди? Фойдани зарардан ажрата олмайдиган нодон, аҳмоқ эдиларми? Шу сабаблими, ўзлари яшаб турган аҳволга рози бўлганлар ва ундан-да афзал, унданда фазилатли нарсани қабул этмаганлар? Эс-ҳушлари жойида бўлса ҳам, яхши ва тўғри бўлган нарсани нега рад этишди? Улар ўзи нимани исташди? Бошқача айтганда, Ислом динини қабул қилган тақдирларида нимани йўқотиб, нимани топар эдилар? Яхши ва ёмон маънода уларнинг қанақа қадриятлари бор эди? Бу мавзулар ҳақида баҳоли қудрат баён қилишга ҳаракат қилдим. Биринчи бўлимда: туғилиши мумкин бўлган эътирозлар тилга олиниб, бу эътирозларга жавоблар баён қилинган. Пайғамбарларнинг ва улар келтирган диннинг мушрикларга ёқмаган жиҳатлари нималар эди, нима сабабдан улар рад этилдилар? Пайғамбарлар эътиборсиз кишилар эдими? Ўзлари чакирган динга амал килмас эдиларми? Ёхуд бойлик, салтанатга ўчмидилар? Тоқат кўтармайдиган амалларга буюришар эдими? Иккинчи бўлимда: мушриклар билдирган эътирозлар ҳақида ҳикоя қилинади. Набийимиз соллаллоху алайхи васалламнинг ҳам бир одам эканликларига, Куръон Аллоҳнинг сўзи эканига билдирилган эътирозлар каби. Учинчи бўлимда: мушрикларни ишонмасликка ундаган асосий сабаблар кибр ва ғурур, ҳасад ва шу каби бошка сабаблар ҳақида сўз юритилган. Ўқиганларга фойдали ва манфаатли бўлишини улуғ Мавлодан тилаб қоламан.

Аҳмад Лутфий Қозончи
31.07.1983

Муаллиф: Аҳмад Лутфий Қозончи
Таржимон: Фирдавс Мирзо
Нашриёт: «Munir»
Ҳажми: 352 бет
Сана: 2021 йил
ISBN: 978-9943-6943-5-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 16 мартдаги 2016-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расулуллоҳга нега ишонмадилар?»
91,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3619
  • Вазни: 0.86кг
  • ISBN: 9789943694354
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 645
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.