Menu
Your Cart

«Робинзонлар мактаби»

«Робинзонлар мактаби»
йўқ

«Робинзонлар мактаби»

Жаҳон мумтоз адабиётининг дарғаларидан бири, буюк француз адиби Жюль Верн (1828 - 1905) тенги йўқ саргузашт- навис, ўз замонасидан илгарилаб кетган бетимсол фантаст эди. Мана, қарийб бир ярим асрдирки, Верн асарларининг оддий ва халқчил, айни пайтда ўзида мардлик, ирода ва садоқат каби юксак фазилатларни мужассам этган қаҳрамонлари жаҳон китобсеварларини ҳаяжонга солиб келмоқда. Энди ўзбек китобхонлари ҳам таниқли адиб буюк меросининг бир қисми бўлган «Музлар исканжасида» ва «Робинзонлар мактаби» асарлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Жиддий саргузашт асар саналувчи «Музлар исканжасида» қиссаси ёзувчи ижодининг илк даврида - 1855 йилда ёзилган бўлса, комедик чизгиларга бой «Роибнзонлар мактаби» саргу­зашт романи 1882 йилда дунё юзини кўрди.

Турли тақдирлар, қаҳрамонлар ва фавқулодда қизиқарли бурилишларга бой мазкур икки асар ўзбек саргузашт ишқибозлари учун том маънода муносиб совға бўлади деган умиддамиз.

     

Муаллиф: Жюль Верн

Номи: «Робинзонлар мактаби»

Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёти

Сана: 2016 йил  

Ҳажми: 304 бет  

ISBN: 978-9943-27-789-2

Ўлчами: 84×108 1/32  

Муқоваси: Юмшоқ

 

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Робинзонлар мактаби»
11,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C745
  • Вазни: 0.23кг
  • ISBN: 9789943277892
Сотилган сони: 10
Кўрилган сони: 17613
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.