Menu
Your Cart

«Шайтонваччанинг найранглари» - 2 (юмшоқ муқова)

«Шайтонваччанинг найранглари» - 2 (юмшоқ муқова)

«Шайтонваччанинг найранглари» - 2 (юмшоқ муқова)
(Иккинчи китоб)

Сиз азиз китобхонлардан бекитадиган сиримиз йўқ. Гап шундаки, аввалги китобни «Давомини кутинг» деб тугатганимизда иккинчи китобни ҳали ёзмаган, биринчиси Сизларда қизиқиш уйғотдими-йўқми деган ўйда эдик.
Орадан кўп ўтмай китобдорлар Шайтонваччанинг давомини сўрашяпди деб қолишди. Аллоҳга шукрлар айтиб, Ўзидан мадад сўраб, ишга киришдик. Иккинчи китобда азалдан пешонаси шўр бўлган Шайтонваччанинг ҳаёти ниҳоятда чигаллашиб кетди. Думи, қулоғи кесилиб, замбаракка қўйиб отилгач, у гадой топмас бир қишлоққа бориб тушди. Сувдаги аксини кўриб, капалаги учди. Негаки у энди шайтондан одамга айланиб қолган эди-да. Шайтонвачча мен одам эмасман, шайтонман деб рост гапирди. Уни калака қилишди, калтаклашди, гапига ишонишмади. Бор-е... деб одамшайтон бўлиб яшай бошлади. Натижада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларни содир қилди. Энди яна бир гап, китобни фарзандлар билан биргаликда ўқиб чиқишни маслаҳат берардик. Чунки, болаларда китоб қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатига оид саволлар туғилиши мумкин. Бунда сизнинг доно маслаҳат ва ўгитларингиз жудаям асқотади. Хуллас, уларни тўғри яшашга, боши берк кўчаларга кириб кетмасликларига кўмаклашган бўласиз. Шундай қилиб ушбуни ҳам ўқинг ва давомини кутинг...

Муаллиф

Муаллиф: Эркин Малик
Нашриёт: «ШАРҚ»
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 381 бет
ISBN: 978-9943-26-999-6
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Шайтонваччанинг найранглари» - 2 (юмшоқ муқова)
20,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2099
  • Вазни: 0.60кг
  • ISBN: 9789943269996
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 310
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.