



«Сир»
(Яҳё Афанди қиссаси)
СЎЗБОШИ ЎРНИДА
Ўқигувчим!
Сиз учун ëзиш Дардимга шерик топишим, сиримни кимгадир ишонишим демакдир. Айтишга қўрққанларимни сўзларнинг бағрида сиз учун яширмоқдир. Сиз ёзиш учун аллазамондан колган чойхонада кичкина курсида ўтирганча чой ичиб, кўнгилдан кечганларни бир дўстга гапириб бераётгандек уялмасдан, тортинмасдан, бекитмасдан ва бекинмасдан тўкиб-сочишдир. Нималар учун шукр килишингизни билмайман, ўқигувчим, лекин мен борлигингиз учун шукроналар айтаман. «Дард дегани бунча кўп бўлмаса!» дейман баъзида. Дард шунчалар кўп эканки ичимда, ҳали-ҳануз сўзларнинг адоғи йўқ. Сизга ёзмоқчи бўлганларим битмади. Тугамасин дея дуо қиляпман. Зеро, ёзолмасам сиримдан маҳрум бўламан, гунг ва кўр бўлиб қоламан. Бу сафар сизга бошқача аҳволотдан сўз очай. Истанбулда яширинган ишқ тилсимларидан бири ёдимга тушди. Бешиктош соҳилида вақт ҳам қарита олмаган бир маконда туйқусдан мозий томон етаклади хаёлларим. Бу гал тушларимда Яҳё афандининг исмини такрорладим. Кўнгилни унинг тилидан сўзга ўгирдим. Авваллари ҳарфлар узра кўз ёши тўкардим, бу гал ҳарфларни кўзларга жо қилдим. Сизга бир сирни айтмоқ учун тунларни кундузга уладим ва мозийга қараб учди тушларим. Кўҳна замонга бориб колдим ва Яҳё афанди хонақоҳига сирли эшикдан қадам ташладим…. Ўлимдан қўрқасизми, ўқигувчим? Ўлиб қолиш сизни даҳшатга соладими? Мен қўрқаман ва ҳамма ҳам қўрқади деб ўйлайман. Балки адашаётгандирман. Зеро, қўрқувим ўз нафсим туфайлидир. Дарвоқе, биз ўлишга мажбур бўлиб туғилганларданмиз. Лекин мен ўлишга мажбур бўлишдан эмас, ўлгандан кейин уялиб қолишдан қўрқаман. Сизга бу гал ўлим ҳақида гапиришни ният қилдим. Қийин бўлди, юрагим симиллади, ўлганларни, ўлдирилганларни ва ўлимни эсладим. Менга нотаниш дарёда йўл кўрсатгувчиси бўлмаган қайикда суздим. Зеро, ўлим ҳақида сўзламоқ кўзлари ожиз одамга қуёш ҳақида сўзламоққа ўхшайди. Бироқ англадимки, жон бермаган ўликлар ҳам бор экан. Ўлим кимларгадир байрам, кимлар учундир тўй экан. Яна шуни англадимки, қалби ишқдан мосуволар ўлишдан қўрқар экан. Неча йиллардан бери «Ишк нима?» дея сўрайман. Ҳар нени ўқисам, шу саволимга жавоб излайман. Кўп ҳолларда тополмайман. Лекин шуни билдимки, таърифлаб бўлмайдиганни ишқ дейдилар. Ошиқ бўлиб, ишқидан ўлим топганни ўлик деб ҳисобламайдилар. Биз кабилар ишкни тўқсон тўққиз гўзал исмга жо қилган. Шундай экан, қайси юракда У бўлса, ўша юракни ўлим йўқламас дея хотиржамман. Балки хато қилаётгандирман,
Таржимон: Умида Азизова
- Stock: Мавжуд
- Код: 3897
- Вазни: 0.26кг
- ISBN: 9789943836549