Menu
Your Cart

«Шамоили Муҳаммадия» 1-2-китоблар

«Шамоили Муҳаммадия» 1-2-китоблар
йўқ

«Шамоили Муҳаммадия» 1-2-китоблар

   Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Шамоили Муҳаммадия" китоби Ислом оламида шуҳрат қозонган, мўътабар саналган манбадир. У ўзининг ажойиб услуби билан кенг китобхонлар эътиборига тушган, мағрибу машриққа донғи кетган. Бу муборак китобда башариятнинг энг афзал вакили, анбиёлар саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ташқи куринишлари, улуғ хислатлари, юксак хулқлари, гўзал муомалалари ҳақидаги ҳадислар келтирилган.

Саҳобалар севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни шу қадар аниқлик билан васф қилишганки, китобни ўқиганда худди у зотни кўргандек бўласиз. Асҳоби киром Расулуллоҳнинг юзлари, кўзлари, қошлари, киприклари, сочлари, қўл-оёқлари, юришлари, ўтиришлари, кийинишлари, овқатланишлари, ибодатлари, одамлар билан муомалалари қандайлигини тиниқ тавсифлаб беришган. Имом Термизий ана шундай ҳадисларни “Шамоил"да жамлаган, уларни моҳирона тартиблаб, бобларга ажратган.

Мўмин банда Расули акрам алайҳиссалом ташқи кўринишлари, олий фазилатлари ҳақида билиши лозим маълумотлар мана шу китобда бор. Уни қунт билан ўқиган киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос гўзал сифатларни ўрганади. Бу билан унинг имони мустаҳкамланади, Расулуллоҳга ҳурмат-эътибори, муҳаббати ортади.

Муаллиф: Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий
Таржимон ва шарҳ муаллифи: Зиёвуддин Раҳим
Нашриёт: «SHARQ»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 528 бет
ISBN: 978-9943-7768-8-3
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1703 ва 1704-рақамли ҳулосаси асосида нашр этилди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Шамоили Муҳаммадия» 1-2-китоблар
102,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3363
  • Вазни: 1.00кг
  • ISBN: 9789943776883
Сотилган сони: 21
Кўрилган сони: 9238
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.