Menu
Your Cart

«Ичиндаги ичиндадур»

«Ичиндаги ичиндадур»
«Ичиндаги ичиндадур»
йўқ
«Ичиндаги ичиндадур»
«Ичиндаги ичиндадур»

«Ичиндаги ичиндадур»

«Ичиндаги ичиндадур» Мавлоно Жалолиддин Румийнинг турли мажлисларда билдирган «ўтлуғ» фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса Ўзингизда, ҳамма нарса Ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.

Муаллиф: Жалолиддин Румий
Таржимон: Улуғбек Ҳамдам
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Ҳажми: 272 бет
Сана: 2021 йил
Бичими: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-27-365-8
Муқоваси: юмшоқ

Жалолиддин Румий
(1207-1273)

Жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган.

Жалолиддин Румий 1207 йилда қадимий Балх шаҳрида ўз даврининг машҳур мутасаввуф донишманди, йирик хатиб ва воизи бўлган Баҳоваддин Валад оиласида дунёга келади.

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга беш муҳим ва қимматбаҳо асар қолдиради.

Улар:

1. “Девони кабир", “Девони шамси Табризий”, “Девони шамсул Ҳақойиқ" деган номлар билан машҳур девон. Девон уч мингдан ортиқ шеърни ўз ичига олган.

2. “Маснавий маънавий” - 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар.

3. “Фийҳи ма фийҳи" ("Ичиндаги ичиндадур”) – Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб.

4. “Мавоизи мажолиси саъба" - Румийнинг етти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат асар.

5. “Мактубот” - Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ичиндаги ичиндадур»
20,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1099
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943089426
Сотилган сони: 107
Кўрилган сони: 40798
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.