Menu
Your Cart

«Ота»

«Ота»
«Ота»
«Ота»
«Ота»

«Ота»
(Барча оталарга бағишланади)

Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг маҳоратию асарнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хўш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча...

Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан ҳам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўзсиз, «асир» олади.

Иккинчи сабаб - мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан ҳам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи...

Учинчи сабаб - романнинг ҳажми. Асар катта эмас, аммо вокеалар бир инсон умрига тенг. Дастлаб уруш ўчоғида тириклик учун кураш тасвирланса, нихояда осуда осмон остида омонатни топширишга тайёрлик манзараси юз очади. Туғилиш ва ўлим бу оралиқда инсон эмас, ота - ким?

Мутолаадан кейин мехрибон, жонкуяр, аммо гуноҳкор ота ҳақидаги ушбу романни якинларингизга тавсия этар экансиз, тўртинчи сабаб, сизда, албатта, бўлади.

Муаллиф: Улуғбек Ҳамдам
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9943-20-691-5
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ота»
13,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2639
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 978-9943-20-691-5
Сотилган сони: 37
Кўрилган сони: 1760
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.