Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Жойлаштирди Demo 10/08/2019 0 Изоҳлар

Ассалому алайкум, ҳурматли китобхонлар! Арафа куни ва кириб келаётган Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин! Аллоҳ таоло хонадонингизга файзу футуҳ, баракотлар ёғдирсин! Барчамизни икки дунё саодатига мушарраф айласин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди.
– Бу икки кун қандай кун? – деб сўрадилар.
– Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди, – дедилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
– Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши Азҳо ва Фитр кунларини берди, – дедилар.
«Сунан» эгалари ривоят қилган.

Фикр билдириш