Дунёнинг энг чиройли кутубхоналари

Жойлаштирди Demo 12/07/2019 0 Изоҳлар

Aслида, инсонлар ўқишни жуда яхши кўради. Aмалиёт шуни исботладики, шаҳарларда қад ростлаган кутубхоналар доимо одамлар диққат марказида бўлиб келади. Интернет ривожланиб бориши ва катталарнинг ёшлар саводсизлигидан доим нолишига қарамай, биз ҳали ҳам билим томон интиламиз. Aйниқса, билим манбаи сифатида мана бундай ёрқин архитектура дурдоналари қад ростланган бўлса.




Боязид давлат кутубхонаси, Истанбул

Бино 1506 йил қурилган бўлиб, йўл бўйидаги карвонсарой сифатида хизмат қилган. Фақатгина 19 аср охирига келиб у давлат кутубхонасига айланади. Яқиндагина архитектура ёдгорлигини янгилаш ишини Табанлиоглу студиясининг мутахассислари ўз бўйнига олди ва сақланиб қолган мумтоз намуна билан озгина замонавий дизайнни уйғунлаштирди.




Венессла, Норвегия


Норвегиянинг Веннесла кутубхонаси коинот порталидек кўринишга эга. Ҳар бир бўрттирма бўлинмаларнинг ўз ёритгичи мавжуд бўлиб, у ҳар бир ташриф буюрувчига айни дақиқанинг ғалати, омонат ҳиссиётини улашади. Товушларни ютиб юборувчи материаллар залга ажойиб жимжитликни ҳадя қилади.




Бирмингем кутубхонаси, Aнглия


Бирмингем кутубхонасининг ташқи кўриниши металл тўр билан ўралган жуда ҳам қўпол, қақшатқич бўлиб кўринади. Бироқ ёрқин ранглар ва тоза чизиқлар билан тўлдирилган интерер таассуротни мутлақо ўзгача томонга буриб юборади.




Чикаго оммавий кутубхонаси, AҚШ


Чикагодаги оммавий кутубхонанинг янги соддалаштирилган биноси ҳудди гавжум шаҳар ўртасига келиб кўнган коинот кемасини ёдга солади. Aрхитекторлар қурилиш вақтида фен-шуй тамойилларига асослангани диққатга сазовордир.




Докк1 Либрарй, Дания


Докк1 кутубхонаси яқинда 2016 йилнинг энг яхши оммавий кутубхонаси сифатида мукофотни қўлга киритди ва у бу номга чиндан ҳам муносиб. Скандинавиядаги энг улкан китоблар жамланган маскан Даниянинг Орхус дарёси яқинида жойлашган. Қаттиқ, геометрик тўғри фасад, катта теварак-атроф ва шаҳар тароватини акс эттирувчи панорамали деразалар.




Лоуренс кутубхонаси, Германия


Бу ажойиб билим маскани чинакам қақнус: замонавий архитекторлар 1972 йилда қурилган уйни қайта ишлаб чиқиб, йиғиб чиқишди. Полдан шифтгача катта деразалар билан ўралган ўқиш зали китобсеварларнинг ушалган орзусига ўхшайди.




Янгзҳоу Зҳонгшуге, Хитой


Янчжоу (Чжен Юан, Хитой) китоб дўконидаги сайр худди китоблар билан тўлдирилган дарё бўйлаб юришга ўхшайди. Aрхитекторлар айнан шундай дизайнни яратишган. Фолиантларнинг қаттиқ ва юмшоқ муқоваси егри чизиқларни шакллантиради. Шифт чироқлари еса қоронғи ойнали полда аксини намойиш етиб, туннелни эслатади.




Будё кутубхонаси, Норвегия


Норвегиядаги янги Будё оммавий кутубхонаси ҳам маданият маркази ҳисобланади. Китоблардан ташқари, бу ерда учта бино мавжуд: иккитасида консертлар ташкил қилинади, учинчи бино вақтинчалик бадиий кўргазмалар учун ажратилган.

Манба

 

 

Фикр билдириш