-
Харид саватчангиз бўш!
kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали «Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилган. Уч хил обуна тури мавжуд:
1. 3 ойлик - 30000 сўм
2. 6 ойлик - 60000 сўм
3. 12 ойлик - 120000 сўм
Обуна бўлганингиздан сўнг ҳар ойда журналнинг янги сонлари нашр этилгач, почта орқали уйингизга етказиб берилади.
1500 га яқин диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар.
Маълумки, «Ҳилол» нашриётининг онлайн харидлар саҳифаси бўлмиш www.hilolnashr.uz ва www.kitoblardunyosi.uz сайтлари шу кунгача бир хил фаолият юритиб келар эди. Энди эса сайтларимиз янгиланди. Бундан буён www.hilolnashr.uz сайтида «Ҳилол» нашриётида чоп қилинган маҳсулотлар ҳақида ҳамда нашриётнинг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар бериб борилади. 1500 га яқин маҳсулотларни онлайн тарзда харид қилиш учун эса, www.kitoblardunyosi.uz сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
www.kitoblardunyosi.uz сайтининг янгилашда фойдаланувчиларга қулайликлар қилишга ҳаракат қилинди. Энди сайтдан онлайн харид қилиш осонроқ ва сайтнинг мобил шаклидан фойдаланиш қулайроқ бўлди. Шунингдек, янги сайтда бошқа бир қанча янгиликлар, қулайликлар мавжуд. Марҳамат, ўзингиз ташриф буюриб, баҳо беринг!
5 Изоҳлар
kitoblardunyosi.uz бу жуда хам савобли ва барокатли ишдир, Бизларга бешикдан кабргача илм излаш суннат булса, Сиз бу ишда кумакчи булмокдасиз. Сизларга Аллохнинг рахмати булсин дустлар
Ассалому алайкум! Хурматли сайт ходимлари www.kitoblardunyosi.uz сайти жуда қўлай, сайтни дизайни ҳам чиройли.Сайт бунданда яхшироқ бўлишини хамда янгликларни кутиб қоламиз.Ташаккур.Аллоҳ таоло қилаётган эзгу ишларингизни ажр савобини кўпайтириб берсин! Амин
Аллох ишларингизга ривож берсин!
Ассалому алайкум наширёт ходмлари الله бу хайирли хамда савобли ишларингизда куч кувват ва улкан ажрлар берсин . Мени илтимосим дуконларда сотувда куп китоблар бору онлйн савдода йук илжи болса онлйин савдода олсак яхши боларди. Бозорларда кулма кул буляпти, хизматлариз учун катта рахмат الله рози болсин
Alloh taolo sizlarga ajru savoblar ato qilsin. Juda chiroyli sahifa bo'libti. Qulayliklari ham ancha ko'payioti.
Фикр билдириш