Мусҳафи Шарифни қандай харид қилсак бўлади?

Жойлаштирди Demo 29/01/2019 0 Изоҳлар

   «Ҳилол» нашриётида Мусҳафи Шариф тахминан ҳар уч ойда бир 10 000 нусхада чоп қилинмоқда. Бу 10 000 нусха нашриётнинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги 8 та дўконида ҳамда интернетдаги kitoblardunyosi.uz сайтига онлайн сотувга қўйилади. Китобни харид қилиш учун олдиндан буюртма бериш ёки бирор бир ҳужжат талаб қилинмайди. Китоб сотувга чиққанда «Ҳилол» нашриётининг дўконларидан бирига келиб ёки kitoblardunyosi.uz сайтидан онлайн тарзда харид қилишингиз мумкин.
   Диёримизда кўп йиллардан бери Мусҳафи Шариф чоп қилинмагани боис Мусҳафга талаб жуда юқори. Иншааллоҳ, Мусҳафи Шарифни чоп қилиш учун алоҳида босмахона қилинганда янада кўп ададда, тез-тез Мусҳаф чоп қилинади. Шунинг учун «Ҳилол» нашриёти жамоаси ҳурматли Қуръон мухлисларидан ҳолатимизни тўғри тушуниб, хайрли дуоларида эслаб туришларини илтимос қилади.

Фикр билдириш