Вебсаҳифаларимиз энди TAS-IX тизимида!

Жойлаштирди Demo 09/04/2019 0 Изоҳлар

Харидорларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида «Hilol» нашриётининг вебсаҳифалари бўлмиш www.hilolnashr.uz ҳамда www.kitoblardunyosi.uz сайтлари TAS-IX тизимига ўтказилди. Шу муносабат билан вебсаҳифаларимизга оид баъзи маълумотларни эътиборингизига ҳавола этамиз:

 

-www.hilolnashr.uz вебсаҳифаси «Hilol» нашриётининг расмий вебсаҳифаси ҳисобланиб, ушбу вебсаҳифадан нашриётда чоп этилган маҳсулотлар, нашриёт фаолиятига оид янгиликлар ўрин олган.

 

- www.kitoblardunyosi.uz онлайн савдо саҳифамиз ҳисобланиб, ушбу саҳифа орқали нашриётимизда нашр этилган китоблар билан биргаликда бошқа нашриёт китобларини, жами 2000 га яқин маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин.

 

- вебсаҳифа 2014 йилдан фаолият юрита бошлаган. 2019 йил декабрь ойидан бошлаб www.hilolnashr.uz ҳамда www.kitoblardunyosi.uz алоҳида сайт холида фаолият юрита бошлади.

 

-ўтган йиллар мобайнида вебсаҳифа орқали 11000 дан зиёд онлайн буюртма қабул қилинган бўлиб, жами миқдори 1.300.000.000 сўмга яқин буюртмалар Ўзбекистон ва дунё бўйлаб эгаларига етказиб берилган.

 

-вебсаҳифада 1-буюртма 2014 йил 20 сентябрь санасида берилган. Биринчи сотилган китоб «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 2-жузи бўлган.

 

-ҳозирда саҳифада «Ҳилол» нашриёти ҳамда «Шарқ», «Мовароуннаҳр», «Янги аср авлоди», «Ўзбекистон» каби нашриётларнинг 2000дан зиёд маҳсулотлари бор.

 

-вебсаҳифадан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Аҳмад Турсун, Эркин Малик, Мубашшир Аҳмад, Ҳудойберди Тўхтабоев каби пешқадам муаллифларнинг китоблари ҳам ўрин олган.

 

-вебсаҳифадан диний-маърифий, бадиий, болалар ва жаҳон адабиёти, табобат, илмий-оммабоп мавзулардаги турфа хил китобларни харид қилишингиз мумкин. 

 

-вебсаҳифадаги барча китоб ва медиамаҳсулотларни Uzcard тизимидаги Click, Payme, Upay, Woywoo ва MBank тўлов хизматлари ёрдамида тўлашингиз мумкин. Нақд пулда тўловчилар орқали харидни амалга оширишлари мумкин. 2017 йил охиридан бошлаб эса Visa халқаро тўлови тизими орқали ҳам тўлаш имконияти очилди. Бу чет эллик харидорларимиз учун қўшимча қулайлик яратди.  

Фикр билдириш