БУ ОЙДА ҚАНДАЙ КИТОБ ЎҚИМОҚЧИСИЗ?

Рабиъул аввал ойи остонасида эканмиз, бу ойни муносиб ўтказмоқ учун ўзимизга режалар тузиб оламиз. Албатта, доим ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳақида ўқиб-ўрганамиз. Аммо баъзи вақтларда бунга кўпроқ вақт ажратамиз. Худди рамазон ойида Қуръонни кўпроқ ўқиш-ўрганишга ҳаракат қилганимиздек, рабиъул аввал ойида сийрат илмини ўрганишга кўпроқ ҳаракат қиламиз. Бу ойда билмаганларимизни ўрганиш, билганларимизни такрорлаш учун сийратга доир маърузалар эшитамиз, китоблар ўқиймиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг бир аср ўтмай олимлар сийрат мавзусида китоблар бита бошлаган. Шундан буён бу мавзуда минглаб китоблар ёзилди ва бундан кейин ҳам ёзилади. Бизнинг диёримизда ҳам ўз тилимиздаги сийрат китоблар кун сайин кўпайиб бормоқда. Уларни ўқиб-ўрганишимиз қолган, холос.
Келинг, Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган ой арафасида турган эканмиз, сийратни ўрганишга киришайлик! Сиз бу ойда қандай китоб ўқимоқчисиз?