Menu
Your Cart

«Ёнғин»

«Ёнғин»

«Ёнғин»

 Сўз боши

Ўзбек адабиёти бир-бирини такрорламайдиган гулларга тўла бир гулшан. Бу майдоннинг эшик оғалар дарвозасини нозик дидли ҳожиб қўриқлайдики, уларни китобхон ёки ўқирман деб атаймиз. Ўзбек ўқирмани бири иккинчисини такрорлайдиган; сюжет, мавзу ва ғоя жиҳатидан янгиликка эга бўлмаган асардан осон воз кечади. Бу ёндашув бадиий таржима масаласида етарлича эҳтиёткорлик талаб қилади. Ўзбек адабиёти отамиздан колган томорқа эмаски, унга хоҳлаган кўчатимизни ўтқазиб қўйсак! Туркиялик ёзувчи Меҳмет Олақошнинг «Пешонамдаги нур» асари Гулбаҳор Абдуллоҳ томонидан ўзбек тилига таржима қилинган эди (2021). Бизнинг ёзувчиларимиз асарларидай таранг бўлмаган бу қиссанинг сюжети ўзининг соддалиги ва мавзуий янгилиги билан ўқирманлар кўнглидан осон жой олди. Ўзини «Демократик жамият» ёки «Фароғат давлати» таърифлари остига беркитаётган ғарб давлатини, ғарб маданиятини очиқчасига капитализм деб атади. Ёнгинамизда, йўқ, балки ич-ичимизда жадал кечаётган дунёсеварликни ўлим муждаси бир кунда ер билан яксон этажагига ишонтирди бу асар. Ҳар биримиз улғайиб, оёққа туриб олиш учун қайсидир касбни танлаймиз. Бу касб ортидан озроқ дунё топиш илинжида силайи раҳм, меҳр-оқибат, хайру эҳсон ва парҳез каби бир қанча мажбуриятларимизни айланиб ўтамиз. Бора-бора дунё ишқи ҳам бизни девона қилади. Жаноб Олақош ўзининг «Девона» романида буни яққол кўрсатиб берди деб ўйлайман. Ҳурматли ўқувчининг тафаккурига ҳукм ўқимаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, «Девона» аслида асардаги давр ҳақида эмас, балки дунё ва охират аросатида тўғри танлов килолмаган бизлар ҳақимиздадир. Оналик ва аёллик бахтини фаҳмламаган, мусулмон аёли ҳаммадан устун эканлигини тушунмаган, фарзанд ҳар қанча кўп бўлмасин, унинг ризқи Яратганнинг ихтиёридалигини унутган «Карьерачи» қизларимиз ҳақида айтилган бу «Девона»да. Оила илм заволи эмас, илм оилага қўрғон бўлғуси. Қалъадан мурод элни қўриқлашми? Унда, илму дунë орттирганларнинг солиҳ оиласи бўлмаса, кимсасиз саҳрога қалъа деворини қурган бўлмайдиларми? Бу саволга албатта ҳар кимнинг ўз жавоби бўлгани дуруст. Ҳар ҳолда, Мехмет Олақош ҳам қалбидаги жавобларини асар қилиб ёзди. Аммо абадият наздидаги лаҳзалик ҳаётимизда шундай саволларни ўйлаб топамизки, муаллиф қўлимизда турган китобда шундай дейди: «...Бу саволга жавоб беришни ҳам хоҳламайман. Ҳар бир мусулмоннинг юрагида жой олган пайғамбаримиз ҳақидаги тушунчаси бу саволга осонгина жавоб бера олади...» Бир дона гугурт билан барҳам топадиган дунё ҳаётимиз машаққатлари оний эҳтиёж учун кириб чиқадиган дўконимизга ўхшайди, асли. Энди айтинг-чи, дунё молига эга бўлган Сулаймон пайғамбарнинг нотариус тасдиқлаган ҳужжати бормидики, бу дўкондаги лаҳзалик харидорлигимиз учун ҳужжат тузсак?! Инсон қадридан устун бўлган ҳужжатимиз охират кунига ҳам ярайдими? Хўш, бу саволнинг жавобини китоб мутолааси давомида билиб оламиз.

Шоҳрўз Мўминзода, адабиётшунос.


Муаллиф: Меҳмет Олақош
Туркчадан таржимон: Отабек Ғайбуллоҳ, Гулбаҳор Абдуллоҳ
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 191 бет
ISBN: 978-9943-6787-4-3
Ўлчами: 84x60 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ёнғин»
30,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3601
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943678743
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 764
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.