Menu
Your Cart

Биз ҳақимизда




Kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси

www.kitoblardunyosi.uz саҳифаси орқали китоб ва маҳсулотларимизни уйингиздан чиқмаган холда харид қилишингиз мумкин. Ҳозирда саҳифамизда 2000 дан зиёд диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, плакатлар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар мавжуд. Шунингдек шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, Усмонхон Aлимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китобларини ҳам саҳифамиздан топишингиз мумкин.

    Kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис саҳифа орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Aкадемнашр», «Наврўз», «Ўқитувчи» нашриётлари, «Hattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин.

    Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, нақд пулда тўловчилар учун Paynet, Mbank каби uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз мумкин. 2017 йилдан VISA тизими орқали ҳам китобларни сотиб олиш йўлга қўйилди. Бу ўзига хос янгилик шарофати билан китобларни дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш мумкин бўлди.

    Харид қилинган китоблар кўрсатилган манзилга Ўзбекистон почтаси ёки FARGO хизмати орқали етказиб берилади. Саҳифадан чет элда туриб ҳам буюртма бериш мумкин. Чет давлатларга етказиб бериш Ўзбекистон халқаро почтаси, EMS, DHL каби хизматлардан фойдаланилади.

«Нilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳақида

    «Hilol-Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси 2010-йилдан бошлаб фаолият юрита бошлаган. Нашриёт шу қисқа вақт ичида қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла автоматлаштириш, матбаачиликдаги энг илғор, замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб олди.

    Нашриётимиз мамлакат аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини қондиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Нашриётда Ислом илмларининг деярли барча соҳаларига, барча йўналишларига — Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб илмларга оид, шунингдек, ижтимоий тарбиявий, илмий-оммабоп йўналишлардаги ҳамда болалар адабиётига оид икки юзга яқин китоблар чоп қилинди. Жумладан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Қуръон илмлари», «Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми, «Сунний ақийдалар», «Кифоя, «Тасаввуф ҳақида тасаввур», «Руҳий тарбия», «Зикр аҳлидан сўранг», «Одоблар хазинаси» (Aдабул муфрад), «Бахтиёр оила», «Соғлом бола», «Ижтимоий одоблар», «Мукаммал саодат йўли», «Очиқ хат», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Дин насиҳатдир», «Басатия — ҳаёт йўли», «Мазҳаблар – бирлик рамзи» каби юздан ортиқ китоблари чоп этилди. Ҳозирги кунда ушбу асарлар рус, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ ва бошқа тилларга таржима қилинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу қадар кенг кўламли, юксак илмий савияли, адабий-бадиий жиҳатдан етук, юқори сифатли диний-маърифий китоблар сўнгги бир неча юз йил ичида ўлкамизда чоп этилмаган эди.


 
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.