Menu
Your Cart

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган.

Ҳасанхон қори 2005 йил Саудия Арабистони Қироллиги Маккаи Мукаррама шаҳрида ўтказган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олди (2009).

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (2008).

Ҳасанхон қори «Навоийдан чу топқайлар навоэ» (Ҳусайнхон қори билан ҳаммуаллифликда) китоби муаллифи. «Олтин силсила» мажмуаси таржимонларидан ва муҳаррирларидан бири. 30 жузлик Қуръони карим қироати аудио диски чиқарилган.

Бир неча йиллардан буён юртимиз масжидларида, жумладан, «Шайх Зайниддин» (2015), «Минор» (2016), «Ислом ота» (2017), «Абу Бакр Қаффол Шоший» (2018), «Аҳмадхон» (2019), «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» (2021-...) масжидларида таровеҳ намозларига ўтиб келмоқда.

Айни дам «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидида имом-ноиб вазифасида фаолият юритмоқда.

Муаллифнинг бир нечта видеодарсликлари ва суҳбатлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларга жойланган. «Шамоилул-Муҳаммадия», «Қуръон билан танишув» туркум суҳбатлари, «10 кеча билан қасам», «Қуръон тартили» номли Қуръони Каримни ўқиш ва ёдлашга ёрдам берувчи видеодарсликлар шулар жумласидандир

Brand: «Hilol Nashr» Код: 351
«Хатми Қуръонга  марҳабо» ТАҚДИМ  Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин!  Расулимиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотларимиз бўлсин!  Ўтган мустабид тузум даврида диний қадриятларимиз топталиб, ҳар қандай диний амалга ёвқараш ҳукм сурган эди. Диний муассасала..
27,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 279
НАВОИЙ ГУЛДАСТАСИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин!Халқимизга маърифий хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган, яқиндагина иш бошлаган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти мутасадди..
30,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 3931
«Қуръон ўқиш қўлланмаси» Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё АбдулмажидНашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбаасиСана: 2022 йилҲажми: 192 бетISBN: 978-9943-8143-4-9Ўлчами: 60×90 1/16Муқоваси: қаттиқЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 23 февралрдаги 03-07/1219-..
39,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 3360
«Ўзбек қориларининг олтин силсиласи»(Ўзбек Қуръон устозларининг таржимаи ҳоллари)Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё АбдулмажидНашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбаасиСана: 2022 йилҲажми: 496 бетISBN: 978-9943-7796-8-6Ўлчами: 60×90 1/16Муқоваси: қаттиқЎзбекистон Республикаси Вази..
58,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 264
«Мавлид»   Ушбу китоб халқимиз ўртасида «Мавлид» номи билан машҳур бўлган, улуғ олим, буюк адиб Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари хусусидаги гавҳар маржон») асарининг ўзбек тилидаги таржима ва шарҳидир. Сиз бу кит..
32,000 сўм
Brand: Boshqa nashriyotlar kitoblari Код: 3180
«Қуръони Карим қироатлари тўғрисида»            Қуръони қироатлари нима дегани? Қуръон ўзи биттами ёки бир нечтами? Нега Қуръондаги айрим сўзлар икки-уч хил ўқилади? Бунинг сабаб ва ҳикмати нимада? Етти, ўн қироат нима дегани? Бу ва бу каби саволлар китобхонлар ўртасид..
8,500 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 2883
«Йўл ҳаракати фиқҳи»ТАҚДИМ БИСМИЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ    Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!    Инсон жамияти учун зарур бўлган билимлардан бири – ижтимоий одобларга оид кўрсатмалардир. Зотан, о..
33,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 2870
«Бир жуфт туҳфа»Ўзбек толиби илмлари учун бироз бўлса-да кулайлик яратиш максадида мазкур икки назм матнини ўзбек тилидаги назмий таржимаси билан кенг оммага такдим этишни давр талаби деб топиб, қўлингиздаги ушбу китобча эътиборингизга ҳавола қилинмокда.Муаллифлар: Муҳаммад ибн Жазарий, Имом Жа..
11,000 сўм
Brand: «Hilol Nashr» Код: 2638
«Қуръон тартили»«Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил» (Муззаммил сураси, 4-оят)   Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, с..
46,000 сўм
1 дан 9 гача кўрсатиляпти. Жами 9 та (1 саҳифада)
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.