Яқин бир-икки ой ичида ақийда борасида одамлар орасидаги турли хил тушунмовчиликлар, баъзи ўзини «аҳли илм»ман деб ҳисоблайдиганларнинг ақийда борасидаги нотўғри талқинлари, уларга домлаларимизнинг раддиялари ҳақидаги гап-сўзлар қулоғимизга чалиниб қолаётгани сир эмас.

Аслида ақийда нима? Нима учун одамлар асли бир нарсани икки хил тушунмоқда? Ақийда ҳақида энг ишончли маълумотлар қайси китобда келтирилган? Ақийда ҳақида бошланғич илмни қаерда ўрганса бўлади?

Шу ва бошқа мавзуларга жавоб топишни истаганлар учун Ҳазратимизнинг «Сунний ақийдалар» китоби қайта нашр қилинди. Китобда юқорида келтирилган саволлар ва бошқа шу мавзуга оид кўплаб нодир маълумотлар келтирилган.
Узоқ кутилган, китобхонлар томонидан энг кўп мурожаат бўладиган асарлардан бири бўлмиш ушбу китобни нашриётимиз дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Сана: 2021 йил (2013, 2015, 2017, 2018, 2019.2021)

Ҳажми: 544 бет

Муқоваси: қаттиқ

Нархи: 54 000 сўм